Latest news

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  13 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  3 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  9 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  17 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

Зинченко жамоасининг МЮга учраган мағлубиятини изоҳлади News

Зинченко жамоасининг МЮга учраган мағлубиятини изоҳлади

“Шаҳарликлар”нинг украиналик ҳимоячиси Манчестер дербисидан кейин жамоасининг ўйинини таҳлил қилди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 29-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Манчестер Юнайтед” ҳамшаҳарлари ”Манчестер Сити”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

“Қийин учрашув бўлди. Юнайтедга қарши ўйнаш доим оғир бўлган, чунки улар яхши ўйин намойиш этишади. МЮ аъло даражада ҳимояланди ва прессинг уюштирди. Биз эса олдинги чизиқда янада агрессивроқ ҳаракат қилиб, яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак бўлади.

Биз ўзимиз янада кучлироқ ўйнашимиз керак. Футбол фақат ташаббусни ўз кўлингда сақлаб туриш эмас, балки гол уриш ҳам демакдир. Ғалаба қозонмоқчи бўлсанг, албатта гол уришинг, хавфли вазиятларни яратишинг ва олдинги чизиқда босимни оширишинг керак. Биз рақиб бешта ҳимоячи билан тўп тепишини билардик ва бунга тайёр эдик. “Манчестер Юнайтед”ни табриклайман, бу бизнинг ёмон ўйинларимиздан бири эди.

Ўйинни мураббийимиз Гвардиола билан таҳлил қиламиз, у ўйин ҳақида ўз фикрларини айтади. Биз эса фақат олдинга қараб, олға юришимиз керак. Олдинда ҳали кўплаб учрашувлар бор ва биз таслим бўлишни истамаймиз”, дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Manchester Evening News.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика