Зинченко “Барселона”га ўтиши мумкин, фақат... News

Зинченко “Барселона”га ўтиши мумкин, фақат...

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Александр Зинченко “Барселона”га ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Фақатгина бунинг учун каталонияликлар Хуниор Фирпони ижарага беришларига тўғри келади.

Нашр хабарига кўра, каталонияликлар “Ман Сити” билан Зинченконинг ижараси бўйича музокара олиб боришмоқда. Шунингдек, Фирпонинг ўрнини 20 ёшли Хуан Миранда ҳам эгаллаши мумкин.

Илгарироқ “Наполи”нинг сенегаллик ҳимоячиси Калиду Кулибали “Сити”га ўтадагин бўлса, “шаҳарликлар” ҳимоянинг икки вакили – Александр Зинченко ва Николас Отаменди била хайрлашишлари мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика