Зилзила туфайли Туркиядаги барча спорт тадбирлари тўхтатилди
		
		06 feb 2023 19:10
        News	
	
				
				Зилзила туфайли Туркиядаги барча спорт тадбирлари тўхтатилди
Туркия зилзила сабабли барча спорт тадбирларини тўхтатди.
			Ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Муҳаррем Касапоглу спорт тадбирларининг кейинги қарорга қадар тўхтатилишини қўшимча қилди.
Хусусан, Туркия чемпионатининг бугун бўлиб ўтиши керак бўлган “Умраниеспор” – “Адана Демирспор”, “Гиресунспор” – “Кайсериспор” ва “Фенербахче” – “Коньяспор” учрашувлари бекор қилинди. Шунингдек, волейбол, қўл тўпи, оғир атлетика ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг жануби-шарқида 6 февралга ўтар кечаси 7,8 магнитудали зилзила юз берди ва бу мамлакатда 1939 йилдан бери энг кучли табиий ҳодиса бўлди. Зилзила эпицентри Газиантеп шаҳри яқинида қайд этилган.
            Link            :         
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	
            
                    Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
                    ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Comments