Зиданнинг ўғли фаолиятини Францияда давом эттирмоқчи
20 dec 2019 15:57
News
Зиданнинг ўғли фаолиятини Францияда давом эттирмоқчи
Сантандернинг "Расинг" клубида ижарада ўйнаётган "Реал" дарвозабони Люка Зидан фаолиятини ўз ватанида давом эттирмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.
"Мен Испанияни яхши кўраман, лекин ўзимни француз деб ҳис қиламан. Мен уч ёшимдан бери Испанияда яшайман, аммо менинг одатларим французча. Мен таътилнинг кўп қисмини ўз мамлакатимда ўтказаман, чунки мен ҳали ёшман.
Менга у ердан бир нечта таклифлар бўлган. Кейинги йил ўз фаолиятимни Францияда давом эттиришни истардим", - дейди 21 ёшли дарвозабон.
Кичик Зиданнинг "Реал" билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзида тугайди ва 1 январдан бошлаб у бошқа клублар билан музокараларни бошлаши мумкин.
Зидан жорий мавсумда Сегундада "Расинг" учун 18та ўйин ўтказди.
Link :
Source : L'Equipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments