Latest news

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  13 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Зиданнинг асосий 4 қоидаси News

Зиданнинг асосий 4 қоидаси

Зинедин Зиданнинг 4та қоидаси "Реал" билан муваффақиятга эришишда ёрдам берди.

"Қироллик клуби"нинг янги устози ҳам "қаймоқранглилар" билан ишлашда бу қоидалардан фойдаланса керак.


     1. Жамоа - бу оила. Зидан "Реал" кийиниш хонасига хотиржамлик ва футболчиларга ишонч олиб келди. Аҳиллик ҳақида ҳамма билса керак. Зидандан аввалроқ "Қироллик клуби"да ишлаган Жозе Моуриньо даврида ҳамжиҳатлик йўқ эди.

     2. Ротациялар. Зиданнинг ротациялари кўп мақсадларга қаратилган эди. Биринчидан, янги жуфтликлар яратилди, ёшлар керакли ўйин амалиётига эга бўлди. Иккинчидан, ўзгаришлар туфайли футболчилар ҳар бир ўйинда майдонга тушишга тайёр эди. Учинчидан, бу биринчи қоидага боғлиқ. Футболчилар майдонга тушиб ўйин амалиётига эга бўлади ва жамоа ичидаги атмосфери кескинлашмайди, чунки ҳамма ўзини "Реал"нинг бир қисми сифатида ҳис қилади.

     3. Футболчиларнинг ривожланиши ва ўсиши. "Реал"га 1 млн. евро эвазига келган Лукас Васкес Зидан даврида энг кўп майдонга тушадиган ва "қутқарувчи" вазифасини бажарадиган (айниқса 16/17 мавсумда) футболчига айланди. Касемиро замонавий футболнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири бўлди, Асенсио ўзининг потенциалини кўрсата бошлади. Навас ва Карвахалда ҳам ўсиш кузатилди.

     4. Роналдунинг таътили. Португалиялик Испания Кубогида деярли ўйнамади ва барча учрашувларда майдонга тушган ягона турнир Чемпионлар лигаси бўлди. Бу тактика Роналдуга мавсумнинг ҳал қилувчи палласида яхши формада бўлиш имконини берди. Форварднинг ёши ва жойдаги ўзгариш Криштианунинг голлик статистикасига ижобий таъсир кўрсатди ва бу Зиданнинг хизмати.

"Реал" аҳиллигига салбий таъсир кўрсатган биргина футболчи бўлди. Гарет Бэйл. Зидан кетганидан сўнг уэльслик хатто у билан хайрлашишни ҳам истамади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Бэйл "Реал"нинг янги бош мураббийи учун муаммо бўлмайди.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика