Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  12 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  4 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  40 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Зиданнинг 3-5-2 тактикасидаги ижобий ва салбий жиҳатлар News

Зиданнинг 3-5-2 тактикасидаги ижобий ва салбий жиҳатлар

Зинедин Зидан сўнгги 2та ўртоқлик учрашувида 3-5-2 схемасидан фойдаланди.

Бунга сабаб, у нафақат янги ўйинчилар, балки схема борасида ҳам тажриба ўтказиб кўрди. Жамоа “Ред Булл”га қарши ғалабага эришилган баҳсда ва “Рома” билан ўйиннинг 45 дақиқасида ана шу тактика бўйича ҳаракатланди. Бу Зиданнинг одатий схемасидан яхшироқ самара берадими ёки йўқ — ҳали аниқ эмас. Шу сабаб вазиятдан фойдаланган ҳолда, янги тактиканинг ижобий ҳамда салбий жиҳатлари ҳақида сўз юритмоқчимиз. Аввал салбий томонларидан бошлаймиз.

Марказий ҳимоячилар етишмовчилиги

Янги схеманинг асосий муаммоси — тактика 3та марказий ҳимоячи асосида қурилган. Жамоада атиги 4та ҳимоячи бор: Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо ва Эдер Милитао. Агар 2таси жароҳат олиб, дисквалификация бўлса ёки шунчаки ротация туфайли сафдан чиқса, бу тактикадан фойдаланишнинг иложи бўлмайди. Шу билан бирга, трансфер ойнаси ёпилишга жуда оз вақт қолди. Бу пайт ичида клуб янги иқтидорли ҳимоячи топиб, уни сотиб олиши бироз қийин бўлса керак.

Неймар ва Азар бирга ўйнай олмайди

Агар клуб Неймар билан шартнома имзолайдиган бўлса, икки юлдуз бу тактикага мос тушмайди: бразилиялик вингерларсиз тактикада Азарни марказий ҳужумга ўтишга мажбур қилиши мумкин. У ерда эса бошқа бир француз бор. Зидан эса Бенземани таркибдан чиқаришни истамаяпти. 

Родриго ва Винисиус ўрнини йўқотади

Агар Азар ва Неймар янги тактикада ўйнашга қийналса, у ҳолда икки бразилиялик улардан кўпроқ қийналиши аниқ: тезлиги билан машҳур Родриго ва Винисиус майдонга тушиш учун бор кучи билан ҳаракат қилиши лозим бўлади. Лекин шунда ҳам уларга жой кафолатланмайди. Сабаби бу тактик схемада одатда улар тўп тепадиган позициянинг ўзи йўқ.

Ҳамон кўп гол ўтказиб юборилмоқда

Учта марказий ҳимоячи билан ўйнаш кўп тайёргарлик ҳамда координацияни талаб этади. Ушбу схемадан ҳозирги химоячилар билан биргаликда фойдаланишга бўлган уринишлар шуни кўрсатдики, жамоа ҳамон кўп гол ўтказиб юбормоқда...

Бироқ, 3-5-2 схемасининг бир қатор ижобий томонлари ҳам мавжуд.

Схема Марселога ёрдам беради

Уч марказий ҳимоячи билан Марсело олдинга бориш учун кўпроқ эркинликка эга бўлади. Сўнгги вақтларда бразилияликнинг ҳужум қилиши анча кучайди. “Рома”га қарши баҳсда урган голи ва голли узатмалари туфайли бунга яна бир бор гувоҳ бўлдингиз.

Марказий ярим ҳимоячилар муҳим роль ўйнаши мумкин

Агар ярим ҳимоячилар жамоавий ўйин тепм назорати борасида кўпроқ эркинликка эга бўлсалар, у ҳолда жамоанинг “ҳаракатлантирувчи кучи” янада фойдалироқ бўлади. Бундан ташқари, Тони Кросс ва Лука Модрич асосий вазифаларни ўз зиммаларига олишини ҳисобга олсак, Каземиро ҳимоядаги ишончлиликни буткул таъминлай олади.

Азарнинг эркинлиги

Зиданнинг муаммоларидан бири — Эден Азарнинг истеъдодидан максимал даражада фойдаланиш ва буни бажаришни унинг ўзига қўйиб бериш (ҳужумда унга эркинлик бериб). Ҳозирча белгиялик ушбу тактикада тўпга кўп бора эгалик қилмоқда.

Ташаббус Зидандан чиқди

Янги схема “Реал” учун ҳам яхши янгилик бўлди. Чунки у Зиданнинг тактикани ўзгартириш ва ривожлантириш йўлидаги мураббийлик салоҳиятини намоён этади. 3-5-2 тактикаси бўйича ўйнаш — Зизу шунчаки бор ишни давом эттирмай, жамоа муваффақиятга эришишида янги йўллар излаётганини, ўз устида ишлаётганини ҳам билдиради.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика