Latest news

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  54 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   12 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  5 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  36 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

Зиданни қутқара оладиган жамоа News

Зиданни қутқара оладиган жамоа

Нега бу мавсумда Зидан ҳеч қандай соврин ютмади ва нима учун бошқа клубда муваффақият қозониши эҳтимолдан йироқ?

Зидан «Реал»ни кубокларсиз мавсумдан сўнг тарк этди. Бу йил унинг мураббийлик фаолиятидаги энг қийин давр бўлди.

Кўплаб футболчилар жароҳатланган бўлишига қарамай ЕЧЛда «Ливерпуль»дан бошқа топ-клублар билан ўйин ўтказмади. Ҳатто «Челси» билан ўйинда ҳам унинг жамоаси фаворит сифатида қаралаётган эди. Ҳўш, унга нима таъсир қилди? 


Кекса етакчилар

Рамос (35), Кроос (31), Модрич (35), Роналду кетганидан сўнг, ўзини тиклай олмаган ҳужум чизиғи (Бенземадан ташқари) ҳамда аввалгидек ўйин кўрсата олмаётган Марсело, Иско, ижарага бериб юборилган Бейл каби футболчилар билан ЕЧЛни забт эта олмади.


Катта умид боғланган Эден Азар ва ёш вундеркиндлар

Азарни 115 миллион еврога сотиб олишган, аммо у жуда кўп жароҳат олди ва ишончларни оқлай олмади. Родриго ва Винисиус (улар учун 90 миллион тўлашган) «Реал»га мос ўйин кўрсатишмади (жорий мавсум иккитасида 8 та гол уришди). Менди Марселонинг ўрнини тўлдирди, аммо барибир барқарор эмас.

Умуман олганда, таркибнинг даражаси тушиб кетди. Шу билан бирга, натижалар ёмонлашди. Ҳаммаси мантиқан тўғри. Зидан ёш футболчиларга жуда кам ўйин амалиётини берди.


Жамодан кетган умидсиз футболчилар

Турли вақтларда Ашраф Хакими, Маркос Льоренте, Тео Эрнандес унинг услубига мос келмади. Ҳозирда Ҳакими энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири. Лльоренте - бу мавсум «Атлетико»да, Тео Эрнандес эса, «Милан»да фаолиятларидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказишди. Шунингдек, Эрмосо, Эдегор ва Регилон гарчи бошқа клубларда кучли ўйин намойиш қилсалар ҳам Зиданнинг «имтиҳони»дан ўта олишмаган.


Аксинча... 

Француз мутахассиси қўл остида Васкес ва Вальверде юқори савияда ўйин кўрсата олишди. Аммо юқоридаги рўйхат узунроқ.

Бир пайтлар унинг қўл остидаги футболчиларнинг деярли барчаси ўз позицияларида дунёнинг энг яхшилари қаторида эътироф этиларди.

Зизуга ана шундай савиядаги жамоа бошқаруви берилиши керак. Чунки у юлдузли жамоада муваффаққиятлироқ ишлайди, уларни тўғри йўналтира олади. Янги жамоа қуриш Зидан учун бироз мураккаброқ.


Ҳозирда ҳар бир позициясида дунёнинг энг кучлиларига эга учта жамоа бор:

«Бавария» - Нагельсманн аллақачон бош мураббий этиб тайинланган. «Манчестер Сити» - жамоа кимнинг саъй-ҳаракатлари билан шу ҳолатга келганлигини яхши биласиз. 

Ва яна бири...


ПСЖ Зидан учун энг оптимал вариант

ПСЖ беш йилдан бери ўйин қурадиган мураббийларни тайинлайди: Эмери, Тухел, Почеттино. 

Эмери футболчиларнинг даражасига дош бера олмаётгандек кўринди. Тухел мувозанатни сақлашга уринди, аммо қатъий позицион ўйин асосий юлдузлар Неймар ва Мбаппега мос келмади - улар босим остида ишлашмади (сўнгги мавсумдан ташқари). Почеттино машғулотларда футболчиларга ортиқча вазифалар юклайди. Унинг кучли босимига футболчилар дош бера олишмади ёки бундай машғулотларни хоҳлашмади.

Ҳар учала мураббий футболчилар билан тўлиқ алоқа ўрната олмадилар. Эмери, Тухел ва Почеттино илгари ҳеч қачон юлдузлар билан ишламаган. Улар ўртамиёна футболчилардан яхши жамоа тузишди, аммо топ футболчиларни шуғуллантириш етарли тажрибалари йўқ эди.

ПСЖ юлдузлари кўп танқид қилинади, аммо йиллар ўтиши билан жамоа итоаткор ва интизомли бўлиб қолди. Уларнинг Эмери ва Тухелга мослашиб кетганликларининг ўзи кўп нарсани англатади. Аммо барибир бу ғайритабиий эди. Кўпчиликнинг наздида ПСЖ дангаса ва инжиқ футболчилар жамоаси бўлиб қолди.

Катта эҳтимол билан улар бошқа турдаги мураббийни хоҳлашди. ПСЖ футболчиларига  услубшунос мутахассислар эмас, аксинча, ўйинни уларнинг қобилиятлари асосига қурадиган мураббий керак. 

Чунки, бундай мураббий футбол юлдузи бўлиш нимани англатишини яхши англайди. Шунингдек, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни биладиган шахс. Бу ПСЖда етишмаётган асосий камчилик.

Аслида, бундай фазилатларга эга мураббийлар деярли йўқ. Индивидуалист юлдузларни тайёрлаш ва бир вақтнинг ўзида ғалаба қозониш жуда қийин жараён.


Аммо Зидан бор

Менимча, ПСЖ ва Зидан бир-бирлари учун жуда мос келади. Вазият ҳам шуни тақазо этяпти. Зизу ишсиз, Почеттино эса, ПСЖдан кетмоқчи.

У ҳар қандай футболчидан каттароқ шахс. Неймар ва Мбаппе билан муаммо бўлмаслиги аниқ. Килианни Парижда олиб қолмоқчимисиз, Зиданни жамоага олиб келинг!


Ҳумоюн Орипов тайёрлади

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика