Зидан хоҳлаган пайти "Реал"га қайтиши мумкин. У ҳозирда бошқа жамоа билан ишлаб кўрмоқчи
30 may 2021 15:02
News
Зидан хоҳлаган пайти "Реал"га қайтиши мумкин. У ҳозирда бошқа жамоа билан ишлаб кўрмоқчи
"Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ишида пауза олишни режалаштирмаяпти ва янги жамоани бошқаришга тайёр.
Франциялик мутахассис янги тажриба олмоқчи, сабаби у фақатгина "Реал"да ишлаган.
Зидан ва "Реал" президенти Флорентино Перес ўртасидаги муносабатлар жуда яхшилигича қолган. Зидан учун клуб эшиклари очиқ, у "Реал"га хоҳлаган пайти қайтиши мумкин.
Франциялик мутахассис Ла Лига 37-тур доирасидаги "Атлетик" (1:0)га қарши ўйин олдидан Перес билан меҳмонхонада учрашган. Улар ярим соат атрофида суҳбатлашишган. Ушбу учрашув Зидан учун ҳал қилувчи бўлган бўлиши эҳтимоли мавжуд.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Comments