Latest news

16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  6 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  9 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  49 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5

Зидан қайси клубни бошқаради? Мутахассис бу саволга жавоб берди News

Зидан қайси клубни бошқаради? Мутахассис бу саволга жавоб берди

Матбуот-анжуманида "Реал"дан кетганини эълон қилган Зинедин Зидан келажакдаги режалари ҳақида гапириб берди.

"Клуб президенти айтганидек биз хайрлашмаймиз. Бир умр бу клуб билан бўламан.

Ўзгаришлар вақти келди. Бу ҳамма учун тўғри қарор деб ўйлайман.

Меҳр ва қўллаб-қувватлаш учун "Реал"нинг барча мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Мавсум давомида оғир дамларни бошдан кечирдик, аммо ишқибозларимиз босим ўтказишди ва бу бизни янада кучлироқ қилди.

Футболчиларга ўзгаришлар керак деб ўйлайман. Уларга раҳмат айтмоқчиман, чунки майдонда фақат футболчилар ҳаракат қилишади.

Бу клубдан доимо катта муваффақиятлар кутишади. Ҳозир улар кийиниш хонасида бошқа овозни эшитадиган вақт келди.

Жамоа қарорим ҳақида билади. Ҳар бир футболчи билан шахсан гаплашганим йўқ, бироқ улар менинг хабаримни олишди.

"Реал" сардори Серхио Рамос билан суҳбатлашдим. Биргаликда кўп қийинчиликларни бошдан кечирдик, у қароримни ҳурмат қилади. Рамос менга омад тилади. У етакчи, сардор, бу уч йил у билан ишлаш менга роҳат берди.

Айни дамда бирор жамоани бошқариш ёки таклифларни кўриб чиқиш ниятида эмасман" - дейди Зидан.

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика