Latest news

15:43Суперлига. ОКМК – "Насаф". Таркиблар маълум  7 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  1 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  2 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  6 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  16 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  2 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  17

Зидан: “Эътирозга ўрин йўқ, гол киритилган вақтда ўйин қоидаси бузилганди” News

Зидан: “Эътирозга ўрин йўқ, гол киритилган вақтда ўйин қоидаси бузилганди”

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 20-тури доирасида “Севилья”га (2:1) қарши кечган баҳсда ҳакамнинг мунозарали қарорига муносабатини билдириб ўтди.

“Севилья” гол киритган вазиятда ҳақиқатан ҳам рақиб футболчиси бизнинг ўйинчига нисбатан ўйин қоидасини бузганди. Ҳакам ўша вазиятда фол қайд этиб ҳуштак чалгач, VAR тизим орқали вазиятни қайта кўриб, тўғри қарор қабул қилганлигини яна бир бор кўриб олди. Иккинчи бўлимда Люк де Йонг мувозанатни тиклаан вақтда у тўп қўли билан ўйнади, аммо ҳуштак чалинмади.

Мен ҳеч нарсани тушунтиришни истамайман. Вазиятни чигаллаштириш тарафдоримасман. Баъзида бундай вазиятлар сенга қарши ишлайди, айрим вақтларда эса бунинг акси. Ҳакамларни иши осонмас, аммо майдонда улар ҳаммасини ҳал қилишади. Мен ўша гол бекор қилинган вазиятда қўполлик – “блокировка” бўлганини биламан. Шу боис эътироз билдириш керакмас.

Рефери ўйин натижасига таъсир ўтказди, деб ўйламайман. У майдонда нима иш қилиши лозим бўлса, шуни амалга оширди”, дея франциялик мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика