Latest news

19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  8 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  2 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  9 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  23

Журналистлар ва "Машъал" ходимлари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ News

Журналистлар ва "Машъал" ходимлари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча "Машъал" академиясидаги сунъий майдонда журналистлар ҳамда "Машъал" ходимлари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Жуда қизиқарли ва муросасиз курашлар, симуляциялар, қизил карточкаларга бой ўтган ўйин жанговар 4:4 ҳисоби билан якунига етди. ОАВ жамоасининг голларига Толибжон Қосимов, Ёқубжон Бобожонов ҳамда Нарзулла Сайдуллаев (2та)лар муаллифлик қилишди.

ОАВ жамоаси - "Машъал" ходимлар 4:4

Учрашувнинг фотогалереясини ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз.


Юқори қатор (чапдан ўнгга): Дилшод Андаев ("Машъал-2" бош мураббийи), Ёқубжон Бобожонов (uff.uz), Исломбек Рустамбеков (championat.asia), Шуҳратбек Жўраев ("Футбол Экспресс" газетаси), Зафар Қосимов (uff.uz)

Пастки қатор (чапдан ўнгга): Толибжон Қосимов (championat.asia), Нарзулла Сайдуллаев (championat.asia)

ОАВ жамоаси дарвозасини шу куни uff.uz сайти вакили Зафар Қосимов муносиб ҳимоя қилдилар. Агар дарвозада бошқа одам турганида йирик ҳисобда ютқазган бўлардик.

Нарзулла Сайдуллаев (чапда) тўп учун курашга кирмоқда...

Учрашув давомида рақиб дарвозабонининг оёқлари орасидан гол урган, иккита голли пас оширган, дарсликларга киритишга арзийдиган симуляцияларни кўрсатиб берган ОАВ жамоасининг энг енгил вазндаги аъзоси - Толибжон Қосимов.

Шуҳратбек Жўраев оғзаки кўрсатмаларни бериб туриш билан бирга, ўзлари ҳам фаол ўйнадилар.

Учрашувдаги энг чиройли голга муаллифлик қилган Ёқубжон Бобожонов (чапда).

Учрашувни "Машъал" клуби бош директори Илҳом Қурбонов ҳам кузатиб борди.


Фото: Ҳумоюн Довуров

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика