Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Бунёдкор-2001” ярим финалда News

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Бунёдкор-2001” ярим финалда

Тошкентдаги “Чилонзор” стадионида Жўра Хонназаров хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.
Бугун ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди. “Бунёдкор-2001” мазкур турда Жиззах шаҳри жамоаси билан гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб борди. Ушбу ўйингача ҳар иккала жамоада биттадан ғалаба борлиги ва гуруҳдан фақат биринчи ўринни эгаллаган жамоагина кейинги босқичга чиқиши боис учрашув аҳамияти катта бўлди.

Учрашувда биринчи бўлиб жиззахликлар ҳисобни очишди. Вазиятни ўнглаш учун тошкентликлар катта куч билан олдинга ўтишди. Бу ҳаракатлар кўп ўтмай самарасини берди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Жасур Ҳолдоров чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди – 1:1. Кейинги дақиқаларда ўйин темпи бироз тушди. Лекин биринчи тайм якунланишига бир неча дақиқалар қолганида жиззахликлар яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди – 1:2.

Иккинчи бўлимда “қалдирғочлар” мувозанатни тиклашга урунишди ва ўз ниятларига эришишди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Зокир Ҳасанов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Ҳар иккала жамоа учун қийин кечган баҳс жангавор дуранг билан якун топди.

“Б” гуруҳи. Якуний жадвал

Жамоа Ў Ю Д М Т-Ф О
1 “Бунёдкор” 2 1 1 0 11-2 4
2 “Жиззах” 2 1 1 0 6-3 4
3 “Чирчиқ” 2 0 0 2 1-13 0


“Қалдирғочлар” тўплар фарқига кўра гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди. “Бунёдкор-2001” ярим финалда “Локомотив” билан беллашади. Ўйин “Чилонзор” стадионида соат 10:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика