Latest news

21:16Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналадиган учрашув учун таркиблар аниқ!   0 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  0 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   17 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  5 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  25 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  8 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” кумуш медаллар билан кифояланди News

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” кумуш медаллар билан кифояланди

Жўра Хонназаров хотира турнирининг финал баҳси “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўртасида бўлиб ўтди.
Ушбу қарама-қаршиликда томонлар муросасиз кураш олиб боришди. Ҳужумкор руҳда бошланган ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очиш “қалдирғочлар”га насиб этди. Абзал Бобожонов бирга-бир вазиятда рақиб посбонини алдаб ўтиб, дарвозани аниқ ишғол қилди – 1:0.

Танаффусдан кейин “Пахтакор” футболчилари бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Натижада, марказидан ёриб кирган рақиб футболчиси ҳисобдаги мувозанатни тиклади – 1:1. Бу орада “қалдирғочлар”дан Хумоюн Исломов иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, майдонни эрта тарк этди. Мазкур четлатиш “шерлар” учун айни муддао бўлди. Қолган дақиқаларда янада босимни оширган “Пахтакор” беллашув якунланишига икки дақиқа қолганида ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа, Мурод Отажонов бошчилигидаги “қалдирғочлар” Жўра Хонназаров хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда иккинчи ўрин билан кифояланишди.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда “Локомотив” футболчилари “Андижон”ни мағлубиятга учратишди.

Финал якунлангандан кейин, ташкилотчилар турнирнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказишди.

Энг яхши дарвозабон: Жасур Собиров (“Андижон”)
Энг яхши ҳимоячи: Жавоҳир Исломов (“Локомотив”)
Энг яхши ярим ҳимоячи: Даврон Анваров (“Бунёдкор”)
Энг яхши ҳужумчи: Шоислом Муҳитдинов (“Пахтакор”)
Энг яхши ўйинчи: Бекзод Шамсиев (“Пахтакор”)

Совриндорларни Жўра Хонназаровнинг оила аъзолари ва яқинлари тақдирлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика