Latest news

16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” финалда! News

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” финалда!

Бугун Жўра Хонназаров хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирнинг ярим финал баҳслари ўтказилди.
Дастлаб майдонга “Пахтакор” ва “Андижон” жамоалари чиқиб келишди. Учрашув стартидаёқ андижонликлар ҳисобни очишга эришдилар ва танаффусгача битта тўп фарқидаги ғалабани сақлаб туришди. Иккинчи бўлимда “Пахтакор” футболчилари ўйинида анчайин жонланиш кузатилди. Бунга асосий сабаб сифатида тошкентликлар мураббийи Сергей Токов таркибда бирданига 7-8та ўзгартириш киритгани бўлди. Натижада, “Пахтакор” футболчилари кетма-кет уч марта андижонликлар дарвозасини ишғол қилишиб, якунда 3:1 ҳисобида зафар қучишди.

Иккинчи финалчини аниқлашда Тошкент дербисининг гувоҳига айландик. Яъни, “Бунёдкор” ва “Локомотив” қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. “Бунёдкор-2001” футболчилари Отабек Юсуповнинг боши билан киритган голи эвазига ҳисобни очишди. Вазиятни ўнглаш учун олдинга ўтган “темирйўлчилар” икки марта “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қилишиб, ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Биринчи таймни бой берган “Бунёдкор”, иккинчи бўлимда умуман бошқача ўйин намойиш этди. Мураббийларнинг далдаси ёш “қалдирғочлар”нинг ўйинини жонлантирди, десак муболаға бўлмайди. Шунга яраша “Бунёдкор” футболчилари ирода кўрсатиб, баҳсни 3:2 ҳисоби билан ўз фойдаларига ҳал қилишди. Сардор Усмоновнинг дубли “Бунёдкор-2001”га финал эшикларини очди.

Ярим финаллар
25 июнь. “Чилонзор” стадиони
9:00. “Пахтакор” – “Андижон” 3:1
10:00. “Бунёдкор” – “Локомотив” 3:2

Финал
26 июнь. ЎФФ суъний майдони
11:00. “Пахтакор” – “Бунёдкор”
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика