Latest news

19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  5 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  4 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  2 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  5 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  14 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  4 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  10 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  4

Жо Тонг Соп: "Ўзбекистон биздан кучли ўйнади" News

Жо Тонг Соп: "Ўзбекистон биздан кучли ўйнади"

Ўзбекистон - КХДР (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида КХДР бош мураббийи Жо Тонг Соп иштирок этди.
"Биз ғалаба қозонишни истагандик. Ўзбекистон бугун яхши ўйин намойиш этди. Йигитларимда яхши ҳусусиятлар кўзга ташланмади. Рақиб кучли ўйнади", - деб гап бошлади мураббий.

- Ушбу мағлубиятдан сўнг КХДРнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятни қандай баҳолайсиз?
- Ҳали иккита ўйин бор, имконият доим сақланиб қолади. Навбатдаги баҳсларда охиригача курашамиз.

- Учрашувнинг сўнгги сонияларида жамоаингизда гол уриш 100 фоизлик имконият бўлганди. Шу борада фикрларингиз...
- Ҳа тўғри яхши имконият бўлганди, аммо гол ура олмадик. Балки кейинги ўйинларда бундай вазиятлардан сўнг гол урармиз.

- Рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Учала рақиб ҳам кучли. Лекин биз ўз ўйинимизни намойиш этишга уринамиз. 

- Ўзбекистондан нима кутгандингиз ва сиз кутган нарсалар ўзини оқладими? Яна бир савол ўйинда кучли ёмғир ёғди бу футболчиларга қанчалик таъсир қилди.
- Биз бугун қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик. Гол урилгунга қадар барчаси яхши кетаётганди. Стратегиямизни охиригача ўзгартирмадик. Ёмғир иккала жамоа ўзининг бор кучини намойиш эта олмади. Лекин шунга қарамай йигитлар ҳаракат қилишди.

- Гуруҳдаги рақиблардан бири бўлган Хитой жамоасини қанчалик яхши ўргандингиз?
- Хитой ҳам яхши жамоа ҳисобланади. Кейинги босқичга чиқиш учун иккита ўйин қолди, рақиб танламаймиз. Мана шу икки ўйинда бор кучимизни ишга соламиз.


Хайрулла Холиқов, Нарзулла Сайдуллаев
Сидней шаҳридан
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика