Latest news

10:09ЎзФҲМ "Алё, рэф!"га қарши: ҳакамлар Суперлиганинг 14-туридаги учта ўйинда нечта хатога йўл қўйишди?  0 09:52«Бавария» футболчиси «Барселона»га ўтмоқда  2 09:23Марко Ройснинг янги жамоасининг номи маълум  1 08:50«Андижон» кечаги ғалабадан сўнг тарихий натижани қайд этди  4 08:21ЦСКА селекционер-мураббий Аббосбек Файзуллаевни Испаниянинг қайси жамоасида ўйнаб кетишини айтди  3 07:52Про лига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  3 07:20Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  4 04:28Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик футболчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 01:36Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб"  12 00:39Иван Бошкович: "120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Ушбу таркибга ишонганим сабаб кўп трансферларга қўл урмадик"  5 00:32Сардор Рашидов жиддий жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиқди  15 00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  5 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  1 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  4 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  8

Жиноятчи жаноблар News

Жиноятчи жаноблар

Жаҳон футболи фақатгина мафтункор ва жозибали учрашувлар, эҳтиросли мухлислар, маҳоратли ижрочилар-у, даҳо мураббийлардангина иборат эмас. Унда турфа хил ваоқелар, турли инсонлар бор. Шу қаторда, қаллоблар, фирибгарлар ҳам. Қуйида сизга машхур клубларнинг жиноятчи хўжайинлари ҳақида сўзлаб берамиз.
10. Ули Хенесс, «Бавария»

Ўтган йилнинг апрелида “Бавария” хўжайини суд олдида барчасини очиқ тан олди. Солиқларни тўлашдан қочгани, давлатдан даромадни беркитгани… барча, барчасини. Ўшанда у 5 миллион евро эвазига қамоқ жасзосидан қутулиб қолганди. Швецария банкида махфий ҳисоб рақамига эга бўлган Уилли Хёнесс етти маротаба давлатга молиявий хужжатлардаги маълумотларни нотўғри қилиб тақдим этган. Шунингдек, 5,5 миллион пулни жамоа харажатлари сифатида кўрсатиб, аслида эса уни ўзлаштириб олган.



“Ҳа, мен солиқларни тўлашдан қочдим. Тушуниб турибман, буни тан олишим ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Шунчаки, агар қоғозларни расмийлаштириб олсам, текширув-тинтувдан қутилиб қоламанми деб ўйлагандим”, — деди Хённес бир неча кун илгари бўлиб ўтган суд жараёнида.

“Бавария” президенти барча беркитилган суммани ўтган саналар билан тўлаб беришга тайёр экани ва беркитилган пуллардан 5 миллион евро миқдордаги қисмини ижтимоий ёрдамга сарфлаганини алоҳида таъкидлади. Бироқ суд унинг бу хизматлари эвазига жазо муддатини бироз қисқартириб берди холос. Хённес жинояти учун қонунда белгилаб қўйилганидек 5 йил эмас, 3,5 йил панжара ортида ўтириб чиқадиган бўлди.


9. Карсон Юнг, «Бирмингем»

2011 йилнинг июлида “Бирмингем” хўжайини ўз ватани Гонгконгда пулни ноқонуний йўл билан ўзлаштиргани учун ҳибсга олинади. Шу заҳоти клуб расмий сайти раҳбар билан юзага келган ушбу ҳодисага “Бирменгем”нинг сира алоқаси йўқ эканини маълум қилди.

Катта миқдордаги пул эвазига қамоқдан чиқиб олгач ҳам у клубни бошқаришда давом этди. Шунингдек ҳар эҳтимолга қарши 18 ёшли ўғли Райанни раҳбарлар кенгаши аъзоси қилиш орқали суғурталаниб олди. Дарвоқе, бу инглиз футболи тарихидаги ўзига хос рекорд. Ундан аввал бу ёшда ҳали ҳеч ким бирор клубга раҳбарлик қилмаган.

Бир неча кун олдин эса Гонгконг судининг сўнгги ҳукмига кўра, 2001—2007 йиллар давомида учумий ҳисобда 55 миллион фунтни ноқонуний тарзда ўзлаштириб олгани учун Карсон Юнг олти йилга озодликдан махрум этилди.




8. Таксин Чинават, «Манчестер Сити»

Тайланд собиқ бош вазири 2007 йилда Англиянинг “Манчестер Сити” клубини сотиб олиб, қисқа вақт ичида муҳлислар кўнглини забт эта олганди. Аввалига у жамоага тажрибали Свена-Йоран Эрикссонни, кейин юқори савияли футболчиларни таклиф этди. Бу орада Чинават тўп тепишни биладиган бир неча ватандошларини (Тирасилпа Даенгда, Сури Суху ва Кьятпровута Сэйво) ҳам клубга бошлаб келди. Уларнинг ҳеч нарсани қойил қилмаслиги жуда тез орада маълум бўлиб ҳам қолди. Бир йил ўтгач эса Таксин клубни араб бойларига сотиб, парда ортига ўтиб олди ва клубнинг “фахрий президенти” сифатида эътироф этила бошланди.

Бироқ бу мақомдан ҳам тез орада айрилди. Чунки у бош вазирлик вазифасини бажариш давомида порахўрлик ишларини амалга оширгани учун Тайланд олий суди томонидан икки йилга қамоққа жўнатилди.




7. Массимо Челлино, «Кальяри»

Челлино – тажрибали қаллоблардан. У биринчи марта 1996 йилда опаси Лючина билан биргаликда Италия қишлоқ хўжалиги ваъзирлигига тегишли етти ярим миллион еврони ўзлаштириб олгани учун судланган.  Кейинги судланиши эса 2011 йилда бўлган. Бунисида энди “Кальяри” ҳисоботларини қалбакилаштирганлиги сабаб эди. Уни ҳибсга олиш учун берилган ордерда унга қуйидагича таъриф берилганди: “Жиноятга мойиллиги яққол сезилиб туради. Мақсадига эришиш учун ҳеч нарсадан қайтмайдиган шахс”.

Унинг сўнгги “томоша”си 2013 йил февралида бўлиб ўтди. Бунисида энди Челлино “Ис Аренас” стадионига ажратилган пулнинг катта бир қисмини ўғирлашда айбланди.

Ҳозирги вақтда у “Кальяри”ни сотишни ўйлаяпти. Чунки ўзи ва қизи Элеонора учун бошқа ўйинчоқ топди – Англиянинг “Лидс” клуби...


6. Сильвио Берлускони, «Милан»

Оҳ, бу дон Сильвио, дон Сильвио... Неча маротаба судланмади, дейсиз уни. Нималарда айбланмади дейсиз у. Молиявий фирибгарликлар, қаллоблик, порахўрлик, аёллар номусига тегиш, мафия билан алоқадорлиги, солиқлардан қочиш... Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.

Бироқ шунча айбловлар билан ҳам, жуда шубҳали тарзда, у бирор марта ҳам реалроқ муддатга панжара ортига йўл олмай келди. Аммо унга қўйилган сўнгги айблов ўз кучида қолди. Молиявий фирибгарлик учун 76 ёшли Берлусконига тўрт йиллик қамоқ жазочи белгиланди. Бу ёқда ёш ҳам 80га қараб кетяпти...



5. Серджо Краньотти, «Лацио»

Бир вақтлар “Чирио” коцерни гуллуб яшнаган вақтларда, компания билан бирга “Лацио” футбол клуби ва ҳар иккисига  раҳбар бўлган Серджо Краньоттининг ошиғи олчи эди. Бироқ 2002 йилга келиб “Чирио” томон инқирознинг илк шамоллари эсиб қолди. Ҳеч қанча ўтмай, компания парчаланиш билан бирга ўзининг атрофидаги одамларни ҳам “ютиб кетди”. Компания раҳбарларининг қинғир ишлари, ўғрилик ва қаллобликлар компаниянинг банкрот бўлишига, Краньоттининг қамалишига сабаб бўлди.

2004 йилда у қамоққа олинди. Бироқ ўша йилнинг августидаёқ қайтиб чиқди. Чирионинг иши яқин вақтгача давом этиб келди ва ниҳоят 2011 йилда Серджо тўққиз йилга озодликдан махрум қилинди.


4. Хосе Мария дель Нидо, «Севилья»


Маълумотига кўра адвокат бўлган дель Нидо “Севилья” билан анча ишлар қилишга улгурган. Катта миқдорда олинган қарзларни олд-орқасига қарамай ишлатган президент кўпгина совринлар ютишга улгурган.  Шу жумладан халқаро мусобақаларда ҳам. Бироқ испан футболидаги энг обрўли инсонлардан бири бўлган ушбу уддабуроннинг барча қинғир ишлари фош этилди.

Суд уни порахўрликда ҳамда Марбелья курорт шахри ғазнасидан пул ўғирланишида иштирок этганликда айблади. Аввалига у етти ярим йилга қамалганди. Кейинроқ апелляция берилиб, унинг қамоқ муддати етти йил белгиланди ва уни тўлиқ ўташ мажбурий талаб қилиб қўйилди. Шу тариқа Севилья” хўжайини узоқ муддатга панжара ортига равона бўлди.


3. Жиджи Бекали, «Стяуа»

Ўзини энг камида Руминия қиролидек тутадиган олигар Жиджи Бекали, мафия бошлиқларидек ҳатти-ҳаракатларни амлага ошириши билан маълум ва машхур. У ҳеч қачон ҳеч ким билан ҳимоблашмаган, бирдан жахл отига минаган, қахрсиз ва тошюрак инсондир. У одамларни ўғирлаб кетар, кўзига кўринган одамни ҳақоратлар, бўралатиб сўкиб бераверарди. Ҳатто Руминиянинг машхур сиёсатчиларини ҳам. Бироқ осмон қўлимда, деб ҳимоблайдиганлар тоифасидан бўлган бу жанобга ҳам панжара ортидан жой топилди.

Ўтган йилнинг ёзида олигарх давлат ерларини ноқонуний тарзда ўзлаштиргани учун уч йилга озодликдан махрум этилди. Бироқ ҳатто қамоқхонадан туриб ҳам у “Стяуа” ишларини бошқаришни эплаяпти. Айнан қамоқхонадаги каберасидан туриб у “Тоттенхэм” вакиллари билан жамоа футболчиси Влад Кирикеш борасида савдолашгани кўпчиликка маълум.

Лондонликлар унга 6.9 таклиф қилганида у: “Мени Жиджи Бекали дейишади. Уларчи? Улар ким бўлибти? “Тоттенхэм”? Мен ушбу трансфер амалга ошишига йўл қўймайман. Таъқиқлайман буни”, деганди. Бир ой ўтгач эса “шпорлар” футболчи учун 8 миллион беришга рози бўлишган.


2. Витторио Чекки Гори, «Фиорентина»

Машхур кинопродюсер Чекки Гори 1993 – 2002йилларда италиянинг “Фиорентина” клубига раҳбарлик қилганди. Унинг бошчилигида клубда яхши дамлар ҳам (Италия кубоги, Суперкубоги, Чемпионлар Лигасидаги иштирок), ёмон пайтлар ҳам (Батистутанинг сотилиши) бўлди. Аммо ҳаммаси фожеали якун топди. Клуб банкротга учради. Клуб бошқарувчиси 50 миллион евро миқдоридаги қарзни беркитди ва 1926 йилдан буён мавжуд бўлган “Фиорентина” аввалги кўринишда мавжудлиги тўхтатилди. Орадан бир муддат ўтиб жаома номи қайтарилган.

Чекки Горига келсак, у бошига катта балолар орттириб олди. У ноқонуний равишда катта миқдорда пулни ўзлаштишда айбланди. Рим шаҳридаги уйидаги сейфдан анчагина героин топилди. “Фиорентина”нинг банкрот бўлиш сабаблари борасида тинтувдан сўнг у уч йилга озодликан маҳрум қилинди.  У шунинг ўзи билан қутилиб қолмади. Кейинчалик ҳам унга тегишли бўлган корхоналар ва “Фиорентина”га тегишли молиявий хужжатларни қалбакилаштириш борасида айблар қўйилиб, суд қилинди. Ниҳоят ўтган йилнинг октябр ойида Витторио Чекки Гори етти йиллик қамоқ жазосига лойиқ топилди.




1. Калисто Танци, «Парма»

“Пармалат” компаниясини талон-тарож қилиш била Калисто Танци бутун Италияни эсанкиратиб қўя олди. “Парма”ни молиявий жиҳатдан вайрон қилиши – у томонидан келтирилган зарарнинг энг кичик қисмларидан бири эди. 2003 йилда “Пармалат”нинг янги бошлиғи, эски ҳисоботларни қайта кўриб чиқиб, ўн йилдан кўпроқ вақт давомида компания даромднинг катта қисмини беркитиб келган. Танци 500 миллион евродан кўпроқ пулни ўзлаштириб “Пармалат”ни банкортликка олиб келди. Ўша вақтларда Пармада тинчлантирувчи дорилар савдоси ривожланиб кетди. Шаҳар ақлдан озаёзганди.



Кекса ва бетоб Танци ҳозир қўрқинчли даражада озиб кетган бўлишига қарамай, ҳали ҳамон суд залига қатнагани қатнаган. Янгидан янги моддалар бўйича қамоқ мухлатлари белгилангани белгиланган...

Аброр Қодиров тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика