Latest news

08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  1 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  5 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  10 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  14 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102

ЖЧга 8 кун қолди. Мексика-1986 News

ЖЧга 8 кун қолди. Мексика-1986

1986 йилги жаҳон чемпионати аслида Колумбияда ўтказилиши лозим эди. Бироқ бу мамлакатда юзага келган иқтисодий инқироз туфайли 1983 йил мезбон номи ўзгартирилди.
1970 йилги мундиалга мезбонлик қилган Мексика яна бир бор шундай имкониятни қўлга киритди. Беллашувлар 9 шаҳрида ташкил этилди.

Ушбу чемпионат Марадонанинг футбол оламида порлаши ва ҳакамларнинг бир қатор хатолари билан ёдда қолди. Мусобақа форматига кўра, дастлаб 24 терма жамоа 6 гуруҳда кураш олиб бориши, улардан 16таси нимчорак финалга чиқиши белгиланди.



Грууҳ баҳсларида кутилмаган натижалар деярли кузатилмади. Ғолиблик учун Бразилия, Франция, Германия, Италия ва Аргентина асосий фаворитлар сифатида эътироф этилди. Нимчорак финалдан шиддатли учрашувлар бошланди. СССР терма жамоаси ҳакамларнинг шубҳали қарорлари остида кечган баҳсда Бельгияга 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Швециялик ҳакам Фредрикссон Бельгиянинг ўйиндан ташқари ҳолатда урилган 2 голини ҳисобга олди. Италия ва Франция ушбу босқичда тўқнаш келиб, унда французлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Платини бошчилигидаги жамоанинг ғалаба қозонишини кўпчилик тахмин қилишда давом этди.



1/8 ФИНАЛ
Мексика – Болгария – 2:0
СССР – Бельгия – 3:4
Бразилия – Польша – 4:0
Аргентина – Уругвай – 1:0
Италия – Франция – 0:2
Марокаш – ГФР – 0:1
Англия – Парагвай – 3:0
Дания – Испания – 1:5



Чорак финалда даҳшатли тўқнашувлар кузатилди. Улардан учтасида ғолибни пенальтилар серияси аниқлаб берди. Бразилия – Франция баҳсида Зико ўйиндан, Платини ва Сократес ўйиндан кейинги пенальтиларда хато қилди. Лекин Франция ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Германия эса Мексикани пенальтилар тепишдаги совуққонлиги эвазига мусобақадан чиқариб юборди.



Испанлар Бельгияга шундай ҳолатдан енгилишди. Аргентина – Англия ўйини кўплаб жиҳатлари мухлислар ёдида бир умрга қоладиган бўлди. Фолькленд ороллари можароси туфайли бир-бири билан юз кўрмас бўлган давлат вакиллари яшил майдонда ҳақиқий жангга киришишди. Дастлаб Марадона қўли билан Шилтонни доғда қолдирди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, у асрнинг энг яхши голларидан бирига муаллифлие қилди. Унинг ушбу тўплари Аргентинага 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди, жамоа яшил майдондаги урушни ютди.

1/4 ФИНАЛ
Бразилия – Франция – 1:1 (пенальтилар – 3:4)
ГФР – Мексика – 0:0 (пенальтилар – 4:1)
Аргентина – Англия – 2:1
Испания – Бельгия – 1:1 (пенальтилар – 4:5)

Ярим финалда французлар кутилмаганда немислардан қақшатқич зарба қабул қилишди. Бреме ва Феллернинг голи Платини жамоасининг чорасиз қолишига етарли бўлди. Аргентина эса Марадонанинг маҳорати ҳисобига Бельгия қарлишигини деярли сезмади.



1/2 ФИНАЛ
Аргентина – Бельгия - 2:0
ГФР – Франция – 2:0

Учинчи ўрин учун учрашувда Франция 4:2 ҳисобида зафар қучди.

3-ўрин учун баҳс
Франция – Бельгия - 4:2

ФИНАЛ

Финалда дастлаб Шумахернинг хатоси оқибатида Браун Аргентинани олдинга чорлади. Кейинроқ Вальдано орадаги фарқни иккитага оширди. Кўпчилик ўйин тақдири ҳал бўлди деб ўйлашга тушган бир паллада Германия ирода кўрсатди. Румменигге ва Феллер яна мувозанатни тиклашди. Асосий вақт тугашига бир неча дақиқа қолганда яна ўша Марадона ошириб берган тўпни Бурручага дарвозага аниқ йўллади – 3:2! Аргентина чемпион! Марадона эса футбол даҳосига айланди. Унинг ўйинлари мухлисларни ўзига ром қилди, фақат унга ишқибозлик қиладиган мухлислар гуруҳини шакллантирди.



Аргентина - ГФР - 3:2
Голлар:
Браун, 23, Вальдано, 55, Бурручага, 83 - Румменигге, 74, Феллер, 80

Аргентина:
Пумпидо, Браун, Кукуффо, Руджери, Батиста, Джусти, Бурручага (Троббиани, 90), Энрике, Олартикоечеа, Марадона, Вальдано

ГФР:
Шумахер, Якобс, Ферстер, Бригель, Бертхольд, Бреме, Эдер, Маттеус, Магат (Дитер Хенесс, 62), Румменигге, Аллофс (Феллер, 45)

Тўпурар:
Гари Линекер (Англия) – 6 тўп.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика