Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

ЖЧ-2018. 2-саралаш босқичига 14 апрель куни қуръа ташланади News

ЖЧ-2018. 2-саралаш босқичига 14 апрель куни қуръа ташланади

ОФК ЖЧ-2018 ва ОК-2019 қўшма саралашининг 2-босқичига қуръа ташлаш санасини маълум қилди.
Қуръа ташлаш жараёни 2015 йил 14 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир маҳаллий вақт билан 15:00да (Тошкентда 12:00 бўлади). Жамоаларнинг саватчаларга ажратилишида ФИФА рейтинги инобатга олинади.

ФИФА рейтингига асосан 34та терма жамоа 2-саралаш босқичига автоматик тарзда ўтди. Ушбу жамоалар: Эрон, Япония, Ж.Корея, Ўзбекистон, БАА, Қатар, Уммон, Иордания, Хитой, Австралия, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Ироқ, Фаластин, Ливан, Қувайт, Филиппин, Мальдив ороллари, Вьетнам, Тожикистон, Мьянма, Афғонистон, Таиланд, Туркманистон, КХДР, Сурия, Қирғизистон, Малайзия, Гонконг, Сингапур, Индонезия, Лаос, Гуам ва Бангладеш.

34 та жамоа сафига 1-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтадиган 6та жамоа қўшилади.

1-саралаш босқичи жуфтликлари:
Ҳиндистон – Непал, Яман – Покистан, Шарқий Тимор – Мўғулистон, Камбоджа – Макао, Хитой Тайпеи – Бруней ва Шри-Ланка – Бутан. Жуфтликлар ғолиблари 17 мартга қадар маълум бўлади.

40та жамоа 2-саралаш босқичига 8та гуруҳга ажратилади (ҳар бир гуруҳда 5тадан жамоа). 2-саралаш босқичи 2015 йил 11 июнида бошланиб 2016 йил 29 мартига қадар бўлиб ўтади.

Гуруҳ ғолиблари ва иккинчи ўринлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга 4та жамоа (жами 12 жамоа) 2019 йилги Осиё Кубоги финал босқичига йўлланмани қўлга киритишади ва ЖЧ-2018 сўнгги саралаш босқичига чиқади.

2-саралаш босқичида иштирок этган қолган 24 жамоа ОК-2019 финал босқичига бериладиган 12 йўлланма (ёки 11+1 мезбон давлат) учун кураш олиб боради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика