Latest news

07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  2 02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  2 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  1 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  1 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  11 00:50Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"  3 00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   4 23:09"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди  4 22:47"Олимпик" "ФарДУ"ни таслим қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  2 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  7 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  61 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  2 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  11 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  3

ЖЧ-2015. Германия ёшлари Ўзбекистон U20 дарвозасига жавобсиз 3та гол киритди News

ЖЧ-2015. Германия ёшлари Ўзбекистон U20 дарвозасига жавобсиз 3та гол киритди

Янги Зеландияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Германия U20 ва Ўзбекистон U20 учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

Германия U20 - Ўзбекистон U20 3:0

"Christchurch Stadium"

Ҳакамлар: Сезар Артуро, Альберто Морин, Мигель Анхел Эрнандес (барчаси Мексика).

Тўртинчи ҳакам: Бернанр Камилле.

Голлар: Марк Штендера 33, 85, Кевин Акпогума 59.

Германия U20: Марвин Швабе, Грише Проемел, Кевин Акпогума, Никлас Штарк, Левин Оезтунали, Вилле Штеинман, Марк Штендера (Энтони Сайр 89), Юлиан Брандт (Жереми Дудзиак 68), Марк Кампф, Роберт Бауэр, Хани Мухтар (Паскал Коепке 74).

Захира: , Тимон Велленройтер, Томас Хан, , Феликс Локемпер, Марвин Штефаниак, Даниел Месенголер, Максимилиан Виттек, Юлиан Вигел.

Ўзбекистон U20: Дилшод Ҳамроев, Рустам Ашурматов (Хуршид Ғиёсов 68), Иброҳим Абдуллаев, Одил Ҳамробеков, Акром Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров (Миржамол Қосимов 86), Достон Ҳамдамов (Сардор Азимов 88), Забиҳилло Ўринбоев, Достон Турсунов.

Захира: Сарвар Каримов, , Темур Толипов, Жавоҳир Сидиқов, Аббос Отахонов, , Нажмиддин Нормуродов, , Равшан Хурсанов, Ботирали Эргашев.

Огоҳлантириш: Ашурматов 20.



Учрашув якунланди!

90. Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.


88. Ўзгариш. Ҳамдамов ўрнига Сардор Азимов.


86. Ўзгариш. Шукуров ўрнига Миржамол Қосимов.


85. Гол. 3:0 Штендер. Дарвозамиз яна бир бор ишғол қилинди.


83. Миржамол Қосимов майдонга тушишга тайёргарлик кўряпти.


81. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўйиндаги илк бурчак тўпига эга бўлди, аммо тўп ҳеч ким йўқ жойга етказиб берилгандан сўнг ҳужум бартараф этилди.


78. Ёшларимизнинг камдан-кам ҳужуми яна бефойда якунланди.


74. Ўзгариш. Мухтар ўрнига Паскал Кёпке.


72. Левин Эстуналининг зарбаси дарвозамиз тўсинига тегди.


Ўзгариш. Ашурматов ўрнига Ҳуршид Ғиёсов.

68. Ўзгариш. Брандт ўрнига Дудзиак.


66. Ашурматовга майдон ташқарисида ёрдам кўрсатиляпти.


65. Рустам Ашурматов жароҳат олган кўринади.


63. Ёшлар терма жамоамиз аста-секин ҳужумга ўтяпти. Энди кеч эмасми...?


Достон Ҳамдамов жарима майдончамиз ёнида тўпни олдирди ва рақиб жамоа бизни муносиб равишда жавозалди. Афсус!

59. Гол! Кевин Акпогума!


56. Бизникилар ҳисобни тенглаштиришга уриниб кўриши керак. Футболчиларимизнинг бу ҳаракатларидан ушбу ҳисобга рози эканлиги кўриниб турибди.


52. Ушбу стандартдан сўнг Ҳамдамов қоида бузди. Жарима зарбаси дарвозамизга яқинлашди. Ҳимоячиларимиз рақиб жамоа тўп оширишини бир амаллаб қайтаришди.


51. Немислар жарима зарбасига эга бўлишди. Аммо узоқроқ. 


48. Мухтар бир футболчимизни алдаб дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячиларимизга тегиб қайтди.


Иккала жамоада ҳам ўзгариш йўқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишди.



Биринчи бўлим статистикаси.

Германия U20СтатистикаЎзбекистон U20
69Тўпга эгалик қилиш31
6Зарба2
3Аниқ зарба0
2Қоидабузарлик6
0Сариқ карточка1
2Бурчак тўпи0
0Оффсайд2





Биринчи бўлим якунланди.


45. Тўпга эгалик қилиш. 70 - 30.


41. Мухтарнинг зарбаси дарвозабонимизнинг қўлига борди. Аммо биринчи ҳаракатда тўп посбонимизнинг қўлидан чиқиб кетди, аммо иккинчиси эса омадли бўлди.


40. Қанотдан узатилган тўпни Забиҳиллодан олдин Швайбе ушлаб олди.


38. Ашурматов жамоамизни яна битта голдан қутқариб қолди. Бурчак тўпи.


34. Забиҳилло Ўринбоевда ажойиб имконият, аммо гол йўқ.


33. Марк Штендеранинг зарбаси ва гол! Ўтган ўйиндан тўғри хулоса чиқарилмаган кўринади.


32. Германия ёшлари жарима зарбасига эга бўлишди. Дарвозамизгача масофа 25 метр. Ҳамроев ўзини кўрсатиши керак.


31. Иккала жамоа ҳам мураббийнинг кўрсатмаларига асосан ҳаракат қилишяпти, ортиқча алдашлар йўқ.


30. Тўпга эгалик қилиш. 67% - 33%


27. Рақиб жамоа тўпни бир-бирига оширишда давом этяпти. Биринчи бўлимда футболчиларимизни чарчатишмоқчи шекилли.


22. Хани Мухтар ижросида илк аниқ зарба. Дарвозабонимиз ўз жойида.


21. Бауэрнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ.


20. Ашурматов рақибини чалди ва саориқ карточкали бўлиб олди. Бауэр жабрдида.


19. Германияликлар дарвозабони Нойерга ҳавас қилса керак.


17. Забиҳилло Ўринбоевнинг ноаниқ тўп ошириши туфайли қарши ҳужумимиз ривож олмай қолди.


12. Икки жамоа ҳам тўпни бир-бирига бериб чарчамаяпти.


9. Германиялик ёшлар футболчиларимиздан осонгина ўтиб кетишяпти. Йигитлар бироз эътиборли ва чаққон бўлишига умид қиламиз.


6. Никлас Штарк Забиҳиллога жароҳат етказди.


5. ФИФА расмий сайтининг маълумотларига кўра, тўпга эгалик қилиш бўйича Германияда устунлик (95%).


3. Немис футболчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир чиқиб кетишига бир баҳия қолди.


2. Тўпга кўпроқ немислар эгалик қилишмоқда.


1. Учрашув бошланди.


- Янги Зеландияда қоронғу тушган. Бугун ёшларимиз сафида ўзгариш, дарвозамизни Дилшод Ҳамроев қўриқлайди.

- Мамлакатимиз мадҳияси янграяпти!!! Футболчиларимиз жўр бўлиб мадҳиямизни куйлашмоқда!

- Германия мадҳияси янграмоқда.


- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун Christchurch Stadium"да Германия ва Ўзбекистон ёшлари ўртасида "F" гуруҳининг 2-тур учрашув бўлиб ўтади. Айни дамда стадион трибунасида Абдураҳмон Фозилов мухлислар билан жамоамизни қўллаб-қувватлашга тайёргарлик кўришмоқда. Абдураҳмон ака бугун ҳам машҳур қўмондон либосида.


Эслатиб ўтамиз, бугун асосий таркибда майдонга тушиши кутилаётган Ҳамдамов, Соҳибов ва Турсунов ўтган учрашувда сариқ карточка олган.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика