Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

ЖЧ-2014. Превью. Голландия - Чили News

ЖЧ-2014. Превью. Голландия - Чили

Бугун "В" гуруҳида Голландия ва Чили терма жамоалари гуруҳ ғолиби номини аниқлаб беришади.
Ушбу гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа нимчорак финалда мезбонларга дуч келмаслиги мумкин. Катта эҳтимол билан Бразилия "А" гуруҳида биринчи ўринни олади. Бундай ҳолатда мезбон билан тўқнашувдан қочишга уриниш ҳар бир жамоада кузатилади. Учрашувда Голландияни дуранг ҳам биринчи поғона билан таъминлайди. Чилига эса фақат ғалаба зарур.



Таркибларда йўқотишлар мавжуд. Ван Перси дисквалификация туфайли ўйнамайди. Голландиядан Мартинс Инди, Чилидан Арангис жароҳат олган. Демак, Ван Гаал ҳам, Сампаоли ҳам бу муаммоларни ҳал этишлари ва ўйин услубига ўзгартириш киритишлари зарур.



Голландияликлар 4-3-3 схемасида ўйнаши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Чили эса одатий йўналишидан воз кечмаса керак. Шу билан бирга жамоалар нимчорак финални ўйлаган ҳолда ўта тажовузкор футбол намойиш этишдан тийилсалар керак.

Бу жамоалар ҳозиргача тўқнаш келишмаган. Миллий терма жамоа миқёсида бугунги учрашув илк ўйин эканлиги билан тарихга киради.



ГОЛЛАНДИЯ - ЧИЛИ
21:00. Сан-Пауло. "Коринтианс Арена".
Бош ҳакам:
Бакари Гассама (Гамбия).
Тахминий таркиблар
Голландия: Силлессен - Янмаат, де Врей, Влаар, Блинд - де Йонг, де Гузман - Снайдер - Роббен, Ленс, Куйт.
Чили: Браво - Хара, Медель, Сильва - Исла, Диас, Гутьеррес, Мена - Видаль - Санчес, Варгас.
Жароҳатланганлар: Мартинс Инди - Арангис.
Дисквалификация: ван Перси (Голландия).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика