Latest news

12:53Комо "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  0 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  6 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  11 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  19 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  31 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  21 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  250

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Бельгия – Жазоир News

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Бельгия – Жазоир

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионатида бугун “H” гуруҳининг 1-тур учрашувлари старт олади.
Белу-Оризонти шаҳрида жойлашган “Минейран” стадионида Бельгия – Жазоир баҳси бўлиб ўтади.

Бугун кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлаётган Бельгия терма жамоаси ўз иштирокини бошлайди. Одатда ҳар бир мусобақа олдидан фаворитлар айтилади, шунингдек сюрприз кўрсатиши мумкин бўлган жамоалар номи тилга олинади. Мутахассислар Бельгияни мана шундай жамоа сифатида тилга олишмоқда. Чили, Швейцария, Нигериядан ташқари Бельгиянинг ўйинларини ҳам интиқлик билан кутаётганлар талайгина топилади. Баъзиларнинг фикрича, Бельгия бир ҳаракат қилса ярим финалгача бориши мумкин экан.



Жазоир билан бўладиган учрашув арафасида Бельгия термаси устозини бир қатор муаммолар қийнамоқда. Бу муаммо одатдагидек ўйинчиларнинг жароҳат олиши билан боғлиқ. Аввалига Бентеке жароҳат олганди, кейин Лукаку билан ёш ҳужумчи Ориги ҳам жароҳат олди. Аммо Лукаку сафга қайтди ва бу энг яхши хабарлардан бири бўлиб турибди. Бошқа чизиқлар бўйича Марк Вильмотсда катта танлов имконияти мавжуд ва уларнинг асосий таркибини айтиб бериш мушкул кечади.

Масалан, ҳимояда Компани ва Альдервейрельд аниқ тўп суради, аммо Вертоген, Вермален, ван Бюйтендан қайси бирининг асосий таркибда майдонга тушишини айтиш қийин. Майдон марказида Дефур, Витьсель, Дембеле, Феллайни каби номзодлар бор ва улар орасидан энг кучлиси ким деган саволга жавоб бериш осон эмас. Қанотларнинг бирида жамоа юлдузи Эден Азарнинг тўп тепишини тахмин қилиш қийин эмас. Шунда нариги қанотда ё Мертенсон ёки Миральяс ҳаракат қилади.



Жазоир эса кўпчилик учун сирли жумбоқ бўлиб кўриняпти. Жамоа бош мураббий Вохид Халилходжич номи кўпчиликка таниш. Лекин футболчилар борасида бундай дея олмаймиз. Жазоиир термасининг етакчиларидан бири Йебда жароҳати туфайли узоқ вақт ўйнай олмади. Шунга қарамай, жамоа усиз ҳам яхши ўйин кўрсата олди. Мутахассислар Жазоир термасининг айниқса ярим ҳимоясини кучли деб эътироф этишмоқда. Шу пайтгача Меджани – Ласен - Таидер учлиги зўр ўйин кўрсатиб келаётганди, аммо кейинчалик ёш футболчилардан бири Бенталеб пайдо бўлди ва унинг ҳам асосий таркибда майдонга тушиш имконияти катта. Бундан ташқари, терма жамоада тўп тепишни бошлаганига ҳали кўп бўлмаган марказий ҳимоячи Кадамурони ҳам алоҳида тилга олиб ўтсак арзийди.

Ромелу Лукаку Бельгиянинг энг керакли ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Тўғри, жамоада Азар, Куртуа, Компани каби юлдузлар бор, аммо Лукакунинг ўйнаб кетиши жуда муҳим аҳамият касб этади. Лукаку энди 21га кирди, лекин ҳеч ким уни ёш демаяпти. Чунки у беш йилдан бери катта футболда жавлон уриб келмоқда. У Англия чемпионатининг охирги икки мавсумида 32та гол кирита олди ва буни яхши кўрсаткич деса бўлади.



ЖЧ-2014. “H” гуруҳи. 1-тур
21:00. БЕЛЬГИЯ – ЖАЗОИР
Бош ҳакам: Марко Родригес (Мексика)

Тахминий таркиблар

Бельгия: Куртуа — Альдервейрельд, ван Бюйтен, Компани, Вертонген — Дефур, Витсель, Дембеле — Азар, Мертенс — Лукаку

Жазоир: Мболи — Мустафо, Бугерра, Кадамуро, Ғулом — Меджани, Бенталеб, Таидер — Фегули, Слимани, Судани

Қизиқарли фактлар
Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионатида охирги тўққизта учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонган.
Жазоир термаси эса жаҳон чемпионатидаги охирги беш ўйинидан бери гол ура олмаяпти.
Жазоир заявкасидан ўрин олган 17 нафар футболчи Франция ҳудудида туғилган.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика