Latest news

23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  5 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  215 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  11 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3

ЖЧ-2014. Португалия - Гана. ПРЕВЬЮ News

ЖЧ-2014. Португалия - Гана. ПРЕВЬЮ

Бугун жаҳон чемпионатининг “G” гуруҳида 3-тур беллашувлари бўлиб ўтади.
Кейинги босқичга чиқиш учун Португалияда ҳам, Ганада ҳам имконият бор. Фақат улардан бирининг кейинги босқичга йўл олиши нариги ўйинга ҳам боғлиқ. Ҳар иккала жамоа ўртасидаги баҳс “Гарринча” номли стадионда бўлиб ўтади. Португалия кейинги босқичга йўл олиши учун аввало Ганани йирик ҳисобда мағлуб этиши шарт, қолаверса, нариги учрашувда Германия АҚШ устидан зафар қучиши талаб этилади.



Кўриб турганингиздек, Португалиянинг тақдири ўз қўлида эмас. Жамоа икки ўйинда ўз дарвозасидан 6та тўп ўтказиб юборди. Бу эса Португалия учун кўп деганидир. Шунга қарамай, Криштиану Роналду жамоадошлари кейинги босқич ҳақида қайғуришмоқда. Бунинг устига Роналдунинг соғлиғида ҳамон муаммолар бор ва унинг юз фоизга тайёр бўлиб майдонга тушиши мушкул.

Португалия дарвозасини бугун Руи Патрисиу ўрнига Бету қўриқласа керак. Чап қанот ҳимоясида эса Велозу ўйнайди. Ҳужумда Эдер тўп тепадими? Бу ҳам сўроқ остида турибди. Майдон марказида эса Виллиам Карвальюнинг ҳаракат қилиши кутилмоқда. Португалия мухлислари учун қувончли хабар шуки, Пепе майдонга қайтади ва ҳимоя марказида Рикардо Кошта билан биргаликда ўйнайди.



ЖЧ-2014. «G» гуруҳи. 3-тур
ПОРТУГАЛИЯ — ГАНА
Бош ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)

Тахминий таркиблар

Португалия: Бету — Жоау Перейра, Пепе, Рикарду Кошта, Велозу — Виллиам, Раул Мейрелеш, Жоау Моутиньо — Нани, Эдер, Роналду

Гана: Дауда — Аффул, Бойе, Менса, Асамоа — Рабиу, Баду — Адома, А.Айю, Атсу — Гьян

Жароҳат олганлар: Фабиу Коэнтрау, Руй Патрисиу, Угу Алмейда, Андре Алмейда, Поштинга — Опаре
Дисквалификация: Мунтари (Гана)



Квеси Аппиа (Гана термаси бош мураббийи):
“Роналдуга ўйин бермасдан ўйнашимиз керак. Биз Португалияни тўлиқ ўрганиб чиқдик, биргина Роналдуни эмас, балки бутун жамоани. Кейинги босқичга чиқишимиз осон бўлмайди, лекин буни уддалай оламиз”.

Паулу Бенту (Португалия термаси бош мураббийи):
“Аввало биз иштиёқни сақлаб қолишимиз лозим. Терма жамоада ўйнар экансан, бор куч билан ҳаракат қилишингга тўғри келади. Гарчи турнирни эрта тарк этсак ҳам. Имконият бор экан, охиригача курашамиз”.

Қизиқарли факт
-   Португалия жаҳон чемпионатларида охирги тўққизта учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонди (КХДР устидан 7:0 ҳисобида)


Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика