Latest news

17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   0 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  2 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  0 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  2 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0

ЖЧ-2014 олдидан. Рой Хожсон: “Англия ҳимояга ётиб олмайди” News

ЖЧ-2014 олдидан. Рой Хожсон: “Англия ҳимояга ётиб олмайди”

Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон ОАВга интервью берар экан, Бразилиядаги жаҳон чемпионатида терма жамоа ҳимоявий ўйин намойиш этмаслигини маълум қилди.
Англия гуруҳдаги дастлабки учрашувини 15 июнь куни Италияга қарши ўтказади. Евро-2012 чорак финалида инглизлар айнан Италияга мағлуб бўлган ҳолда мусобақани тарк этгандилар. Ўшанда ўйин 0:0 ҳисобида якунига етган, пенальтилар сериясида эса омад “Скаудра адзурра” томонида бўлганди.

Рой Хожсон ўз интервьюсида шундай деди: “Биз жаҳон чемпионатида жасур, ўзимизга ишонган ва ҳеч кимдан қўрқмайдиган ҳолатда бўламиз. Қолаверса, ҳимояга ётиб олиш ниятимиз йўқ. Биз ҳар бир баҳсда ҳужум уюштирамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”.

“Англия чемпионатида жамоалар ҳужумни хуш кўришади, шундай экан, йигитлар терма жамоага келганда ҳам шундай ўйин кўрсатишларини хоҳлайман. Биз итальянларга бир қатор муаммолар туғдирмоқчимиз”.

Англия терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичини мағлубиятсиз ўтказди. Улар фақат Польша, Черногория ва Украина билан дуранг ўйнашди, холос. Лекин ўртоқлик ўйинларида Чили ва Германияга имконият бой берилди. Англия ЖЧга боришдан олдин Перу, Гондурас ҳамда Эквадор билан куч синашиб кўради.

Эслатиб ўтамиз, Рой Хожсон жамоаси “D” гуруҳида Италия, Уругвай ва Коста-Рикага қарши баҳс олиб боради.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика