Latest news

19:23АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси". Таркиблар маълум  1 19:16"Анже" — "Ланс". Таркиблар маълум  0 19:10"Пахтакор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:26БАА Лига кубоги. "Ал Жазира" — "Ал Батеҳ". Ғаниев бугун дебют қиладими?   0 18:21ЦСКАнинг "Локомотив"га қарши таркиби маълум. Файзуллаев асосий таркибдами?  5 18:19Ўзимизнинг карикатура. Вадим Абрамовнинг "Динамо"сидан "оловли" ўйин  2 18:04Суперлига. "Андижон" — "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  9 17:50ҚПЛ. "Ордабаси" "Шахтёр" меҳмони бўлмоқда, Яхшибоев ва Умаров эса... (онлайн ҳисоб)  2 17:10"Барса" пул ва Ольмонинг келиши сабаб Гюндоганни сотмоқчи. Илкай кетмоқчи эмас (Marca)  2 16:41Фермин Лопес "қовун туширди"  2 16:17Суперлига. 14-турнинг қолдирилган 3 ўйинида ишлайдиган ҳакамлар маълум  6 15:13"Рома" бугун "Кальяри" меҳмони бўлади. Шомуродов қайдномадан жой олдими?  8 14:42U-16 Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кутилмаганда Вьетнамга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  12 14:19"Барселона" шу ёзда яна иккита трансферни амалга ошириши мумкин. Клуб "Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  2 13:14"Барселона" Канселуни "Сити"дан 20 млн еврога харид қилмоқчи, инглизлар эса...  1

ЖЧ-2014 олдидан. Аргентина мураббийи: “Бразилия ҳар доим биринчи рақамли бўлган” News

ЖЧ-2014 олдидан. Аргентина мураббийи: “Бразилия ҳар доим биринчи рақамли бўлган”

Жаҳон чемпионати бошланишига борган сари кам вақт қоляпти.
Мутахассислар фаворитлар қаторига Аргентинани ҳам тилга олишяпти. Яқинда ушбу жамоа бош мураббийи Алехандро Сабелла матбуотга интервью бериб, Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиал борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-   1998 йилги жаҳон чемпионатида сиз Даниэль Пассареллага ёрдам берган эдингиз. Шундан бери нима ўзгарди?
-   Ўшанда ёрдамчи эдим, ҳозир эса бош мураббийман. Бу эса босим жуда катталигини билдиради. Олдин бош мураббийга яқиндан ёрдам берган бўлсам, ҳозир ўзим мустақил қарор чиқаришга мажбурман.
 
-   16 йил олдинги мундиалдан қандай хотиралар қолган?
-   Ўшанда бизда бир қатор муаммолар бўлганди. Голландия Югославияни пенальтилар сериясида мағлуб этгач, эртаси куни биз Англияни пенальтилар бўйича ютганмиз. Уч кун ўтиб эса Голландия билан 30 даража иссиқда ўйнашимизга тўғри келган, натижада ўз ўйинимизни намойиш эта олмагандик. Агар яна шунда   й иссиқда тўп суришимизга тўғри келса, бу сафар бошқача ҳаракат қилмоқчимиз.

-   Икки йил олдин интервью берганингизда Испания ва Германияни жаҳоннинг энг кучли термалари деб айтгандингиз. Ҳозир ҳам шу фикрдамисиз ёки бу рўйхатга Бразилияни ҳам қўшдингизми?
-   Ҳозир Бразилия ҳам Испания ва Германия даражасига чиқиб олди. Улар Конфедерациялар Кубогида жуда яхши ўйин кўрсатишди. Умуман олганда, Бразилия ҳар доим биринчи рақамли жамоа бўлиб келган. Бразилия - жаҳоннинг беш карра чемпиони, шунинг ўзиёқ уларга берилган баҳо.
 
-   Жаҳон чемпионатига борадиган якуний рўйхатни тузгандан кейин мундиалга бора олмайдиган ўйинчиларга буни қандай тушунтирасиз?

-   Бундай вазиятда мураббийга ниҳоятда оғир. Ахир Аргентинада яхши футболчилар кўп, бироқ жаҳон биринчилигига ҳамма ҳам бора олмайди. Ўз вақтида ўзим ҳам футбол ўйнаганман ва мусобақадан четда қолиб кетиш нима эканлигини жуда яхши биламан. Ўйлайманки, профессионал футболчи бундай вазиятни яхши тушунади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика