Latest news

18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  0 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  3 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   15 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  11 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Колумбия News

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Колумбия

Жаҳон чемпионати "С" гуруҳининг тўртинчи жамоаси Колумбия ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Колумбия терма жамоаси деганда кўпчилик кўз олдига Карлос Вальдеррама гавдаланади. Унинг ўзгача соч турмаги бунга сабаб бўлиб қолган. Ушбу футболчи Колумбия футболида ўзига яраша из қолдирган. Энди бевосита Колумбия жамоаси ҳақида сўз юритсак.



Ушбу терма жамоа кўп йиллар мобайнида қолган терма жамоалардан ажралиб қолган ва расман футбол турнирларида иштирок эта олмаган. Фақатгина 1936 йилга келиб КОлумбия футбол федерацияси КОНМЕБОЛга аъзо бўлган ва шундан икки йил ўтиб эса, Колумбия терма жамоаси ўзининг илк расмий ўйинини ўтказган. Биринчи халқаро турнир улар учун 1945 йилда Америка кубоги орқали бошланган. Кўп йиллар мобайнида Колумбия футболи ҳеч кимга керак бўлмаган. Фақатгина 1962 йилга келиб Колумбия ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шундан сўнг жамоа яна 10 йил давомида айтарли натижани кўрсата олмайди. Орадан бироз танаффус ўтгач, 1975 йили Колумбия Америка кубоги финалига қадар етиб боради ва финалда бош масалани ҳал эта олишмайди. Якунда эса иккинчи ўрин билан ортга қайтишади.  


Колумбиянинг олтин даври 1987 йилга келиб шаклланади. Америка кубогида Колумбия учинчи ўринни олади ва жамоа таркибидан бир қатор иқтидор соҳиблари етишиб чиқишади. Айнан ўша йили Карлос Вальдеррама, Леонель Альварес, Луис Карлос Переа, Рене Игита, Виктор Аристисабаль, Оскар КОрдоба, Фарид Мондрагон, Иван Рамиро Кордоба сингари футболчилар ярқ этиб чиқишади. Колумбия терма жамоасининг янги даври ташкил қилишда Франсиско Матуранининг хизматлари беқиёс бўлган. Айнан ушбу мутахассис қўли остида Колумбия ўзининг янги ўйин услубига эга бўлади. Франсиско Матурани Колумбияни Жаҳон чемпионати тарихидаги энг юқори натижасига эришишига сабабчи бўлган. 1990 йилги мундиалда Колумбия 1/8 финал босқичига қадар етиб борган ва бу кўрсаткич жамоанинг энг юқори натижаси ҳисобланади. Шунингдек Франсиско Матурани Колумбияга Америка кубогини олиб берган. Бу Колумбиянинг ягона халқаро ютуғи сифатида тарихда қолган. 



Франсиско Матурани Колумбияни энг юқори поғонага чиқара олган ва унинг натижаларини ҳозирча ҳеч қайси мураббий такрорлай олишни уддасидан чиқмаган.

2001 йилдаги Америка кубоги муваффақиятидан сўнг Колумбия ўйинида анча пасайиш юзага келди ва бу натижаларга ҳам салбий таъсир кўрсатганди. Узоқ танаффусдан сўнг 2013 йилнинг октябрь ойида Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Чили билан (3:3) дуранг қайд этишида ва муддатидан аввал Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиал чиптасига эга бўлади. 



Айни пайтда Колумбия анча кучайган ва ўз ўйин услубига эга жамоа ҳисобланади. Жамоа сафида Жексон Мартинез, Адриан рамос, Карлос Бакка, Радамель Фалькао, Хуан Куадрадо, Абель Агелар, Фредди Гуарин, Валенсия каби етакчи футболчилар жамланишган. 


Бразилиядаги мундиалда Колумбия ҳар қандай рақибига яхшигина бош оғриқ бўлиши аниқ. Бу терма жамоанинг ҳужум чизиғида анчагина рақобат кучли. Ушбу мавсумда Адриан Рамос Бундеслига тўпурарлар руйхатида етакчилар қаторида борди. Карлос Бакка Европа лигаси соҳиби "Севилья"нинг етакчи ҳужумчисига айланди. Жексон Мартинез эса Португалия чемпионатининг "снайпери" саналади. Радамель Фалькао жароҳати туфайли мундиални ўтказиб юборадиган тақдир ҳам, бу футболчини ўрнини боса оладиган бир нечта ҳужумчилар мавжуд ва уларнинг барчаси голедорлик хусусиятига эга. Шунингдек бошқа позицияларида ҳам етакчи футболчилар жамланишган. Бир сўз билан айтганда, Колумбия “чақилмас ёнғоқ” вазифасини бажариб берувчи жамоалар сирасига киради.


Колумбия терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1936

Бош мураббий
: Хосе Нестор Пекерман (Аргентина)

Жамоа сардори
: Марио Йепес

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи
: Карлось Вальдеррама (111 ўйин)

Энг яхши тўпурар
: Арнольд Игуаран (25)

ФИФА рейтингидаги ўрни
: 4

Илк ўйини
: Мексика - Колумбия 3:1 (1938 йил)

Энг йирик ғалабаси
: Аргентина - Колумбия 0:5 (1993 йил), Колумбия - Перу 5:0 (2005 йил), Колумбия - Уругвай 5:0 (2004 йил)

Энг йирик мағлубият: Югославия : Колумбия 5:0 (1962 йил)

Эришган ютуқлари: Америка кубоги соҳиби (2001)
 


Колумбиянинг кенгайтирилган таркиби

Дарвозабонлар: Оспина ("Ницца"), Мондрагон ("Депортиво Кали"), Варгас ("Санта-Фе").

Ҳимоячилар: Йепес ("Аталанта"), Москера ("Америка де Мехико"), Сапата ("Милан"), Вальдес ("Сан-Лоренсо"), Переа ("Крус Асуль"), Баланта ("Ривер Плейт"), Ариас (ПСВ), Суньига ("Наполи"), Армеро ("Вест Хэм").

Ярим ҳимоячилар
: Санчес ("Эльче"), Гуарин ("Интер"), Агилар ("Тулуза"), Рамирес ("Морелия"), Кинтеро ("Порту"), Ибарбо ("Кальяри"), Валенсия ("Флуминенсе"), Мехия ("Насьональ"), Родригес ("Монако"), Торрес ("Аль-Шабаб"), Куадрадо ("Фиорентина").

Ҳужумчилар: Муриэль ("Удинезе"), Гутьеррес ("Ривер Плейт"), Фалькао ("Монако"), Бакка ("Севилья"), Рамос ("Герта"), Мартинес ("Порту"). 


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика