Latest news

00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЖЧ битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  0 23:58Шквирин "Андижон"да  1 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  18 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  15 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2

ЖЧ-2014. Луис Суарес Англияни мағлуб этди News

ЖЧ-2014. Луис Суарес Англияни мағлуб этди

Дастлабки турда мағлуб бўлган Уругвай ва Англия терма жамоалари иккинчи турда тўқнаш келишди.
Биринчи бўлимда иккала жамоада гол уриш учун имкониятлар бўлди. Луис Суареснинг бурчакдан тўғри дарвозага йўллаган зарбасини Харт Қайтарди. 9-дақиқада Руни кучли зарба билан ҳисобни очишга яқин келганди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

30-дақиқада Руни боши билан 2 метр масофадан тўпни дарвоза тўсинига йўллади.

38-дақиқада ўйиндаги илк гол урилди. Эдинсон Кавани томонидан оширилган нозик пасни Суарес боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. 



50-дақиқада Кавани бирга бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозага зарба берди, тўп ноаниқ кетди.

53-дақиқада Руни 9 метрлардан дарвозага зарба берди, Муслера тўпни қайтарди.

75-дақиқада Уэйн Руни Жаҳон чемпионатларидаги ўзининг илк голини уришга муваффақ бўлди. Глен Жонсон ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Уэйн Руни дарвозабон қаршисида қолиб дарвозага гол урди ва каминани музқаймоққа туширди - 1:1.



85-дақиқада Муслера тўпни олдинга тепиб берди, тўп рақиб жарима майдони ёнидаги Суаресга бориб тушди, унинг чап оёғи билан йўллаган зарбаси дарвозага кириб кетди - 2:1.

Сўнгги дақиқаларда Англия катта куч билан олдинга ўтди, сўнгги дақиқада Жо Хартнинг ҳужумга бориши ҳам ёрдам бермади.



Уругвай ўзининг илк уч очкосини қўлга киритди. Англия эса кетма-кет иккинчи учрашувни ҳам ютқазиб кейинги босқичга чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юборди. Италия - Коста-Рика ўйинидан сўнг кўп нарсага ойдинлик киритилади.
 
ЖЧ-2014. “D” гуруҳи. 2-тур
Уругвай – Англия 2:1
Сан-Паулу. “Арена Коринтианс” стадиони.
Бош ҳакам:
Карлос Веласко (Испания)
Ёрдамчи ҳакамлар: Роберто Алонсо Фернандез (Испания), Хуан Юсте (Испания).
Захира ҳаками: Алиризо Фағони (Эрон)

ГОЛЛАР: Луис Суарес 38, 85 - Уэйн Руни 75

Уругвай: Муслера,Хименес, Годин, Касерес, А. Перейра, Аревало Риос, Лодейро (Стуани, 66), Гонсалез, К. Родригес, Суарес (Коатес, 87), Кавани

Англия: Харт, Г. Жонсон, Ягиелка, Кэйхилл, Бэйнс, Жеррард, Хендерсон (Ламберт, 89), Уэлбек, Руни, Стерлинг (Баркли, 63), Старриж

Огоҳлантиришлар: Годин 9 - Жеррард 68.


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Коста-Рика11003 - 123
2Италия11002 - 113
3Уругвай21013 - 4-13
4Англия20022 - 4-20



Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика