Latest news

10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  0 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  5 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  11 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  5 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  10 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3

ЖЧ-2014. Коста-Рикадан сенсация, Уругвайдан илк қизил карточка News

ЖЧ-2014. Коста-Рикадан сенсация, Уругвайдан илк қизил карточка

Бу футбол, бу Жаҳон чемпионати деб аталади. Сиз кутган нарсалар доим ҳам қайд этилавермайди. Футболни шу боис ҳам севамиз.
Форталеза шаҳридаги стадионда бўлиб ўтган Уругвай - Коста Рика учрашувига берилган дастлабки таърифлар эди бу. Бир бошидан бошлаймиз...

ЖЧ-2014га қуръа ташланган вақтда кўпчиликнинг Коста Рикага раҳми келганди, аммо бугун ушбу давлат терма жамоаси ЖЧ-2010 ярим финалчиси ҳисобланган Уругвайни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.



22-дақиқада уругвайликлар сардори Диего Лугано рақиб жарима майдони ичида йиқитилди, ҳакам пенальти белгилади. Уни ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани совуққонлик билан аниқ амалга оширди - 1:0. Барчаси кутилгандек бошланди. Биринчи бўлим охирида Форланнинг Кейлор Навас Форланнинг зарбасидан кейин ҳимоячига тегиб, юқори бурчакка кириб бораётган тўпни тўсин устидан ошириб ташлади.

Танаффус вақтида Коста рикаликлар ўз мураббийларида яхшигина гап эшитишган шекилли буткул бошқача ўйнашни бошлаб юборишди. 54-дақиқада қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни қайтаришда Уругвай ҳимоячилари суст ҳаракат қилишди. Тўпни тўхтатиб олган Кэмпбелл хотиржамлик билан чап оёғида кучли зарба берди, 1:1.

Орадан 3 дақиқа ўтиб жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза яқинига оширилди ва Дуарте боши билан узоқ бурчакка тўпни айлаштириб ташлаб қўйди - 1:2!



83-дақиқада захирадан майдонга тушган Маркос Урена кейинги дақиқада Муслера дарвозасига гол урди - 1:3.  

Баҳс сўнггида Уругвай ҳеч бўлмаса битта тўп ҳам кирита олмади, буни ўрнига ҳимоячи Макси Перейра Жоель Кэмпбеллнинг оёғига атайин тепгани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Ушбу қизил карточка ЖЧ-2014даги биринчиси бўлганини таъкидлаш лозим.

Шу тариқа ўлим гуруҳидан ўрин олган яққол аутсайдер биринчи турда 3 очко қўлга киритиб, камида 3 соатга гуруҳда якка пешқадам бўлиб олди.



УРУГВАЙ - КОСТА-РИКА - 1:3 (1:0)
15 июнь. 00:00
Бош ҳакам:
Феликс Брих (Германия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Марк Борш (Германия), Стефан Лупп (Германия)
Захира ҳаками: Виктор Карилло (Перу)

Уругвай: Фернандо Муслера, Диего Лугано, Диего Годин, Вальтер Гаргано (Альваро Гонсалез, 60), Кристиан Родригез (Абель Эрнандез, 76), Диего Форлан (Николас Лодейро, 60), Кристиан Стуани, Макси Перейра, Аревало Риос, Эдинсон Кавани, Мартин Касерес.

Коста Рика: Кейлор Навас, Жанкарло Гонсалез, Михаэль Умана, Сельсо Боргес, Оскар Дуарте, Кристиан Боланьос (Баррантес, 88), Жоэль Кэмпбелл, Брайн Руиз (Урена, 83), Жуниор Диаз, Кристиан Гамбоа, Ельцин Техеда (Куберо, 74).

Голлар: Кавани 24-пен - Кэмпбелл 54, Дуарте 57. Урена, 84.

Огоҳлантиришлар: Лугано 49. Гаргано 56. Касерес, 81.

Четлатиш: Перейра, 90+4.


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика