Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

ЖЧ-2014. Коста-Рика – Англия. ПРЕВЬЮ News

ЖЧ-2014. Коста-Рика – Англия. ПРЕВЬЮ

Жаҳон чемпионати билан хайрлашиб бўлган Англия бугун гуруҳдаги охирги учрашувини ўтказади.
Ўйиндан олдин жамоалар олдига қўйилган вазифа икки хил – Коста-Рика гуруҳдаги биринчи ўринни сақлаб қолиш учун курашса, Англия кетма-кет учинчи марта ютқазиб қўймаслик учун баҳс олиб боради.

Коста-Рика гуруҳдан чиқиш масаласи аввалги икки турда ғалаба қозониб нақд қилди. Бу жамоа учун гуруҳдан чиқишнинг ўзиёқ катта натижа ҳисобланади. Айтиб ўтганимиздек, Коста-Рика бугун ҳам ғалаба қозонгудек бўлса, гуруҳ баҳсларини биринчи ўринда якунлайди.



Хорхе Луис Пинто бугунги баҳс учун катта эҳтимол билан бир қатор ўзгаришларни амалга оширса керак. Хусусан асосий таркиб ўйинчиларидан Руис билан Кэмпбелга бош мураббийнинг дам бериши кутилмоқда.

Рой Хожсон ҳам ўз навбатида жаҳон чемпионатида ҳали ўйнамаганларга имкон бермоқчи. Бу ҳақда мураббий ўз интервьюсида айтиб ўтди. Тахминларга қараганда, Англия терма жамоаси сафида 9 нафар янги футболчи майдонга тушади. Ҳимоячилардан фақат Кэйхилл ўз ўрнини сақлаб қолиши мумкин. Шунингдек, Старрижнинг ҳам илк дақиқалардан ўйнаши кутилмоқда. Балки уни Ламберт алмаштириши мумкин.



ЖЧ-2014. “D” гуруҳи. 3-тур
КОСТА-РИКА – АНГЛИЯ
Белу-Оризонте, “Минейрао” стадиони.
Бош ҳакам: Жамол Хаймуди (Жазоир)

Тахминий таркиблар

Коста-Рика: Навас — Дуарте, Гонсалес, Миллер — Акоста, Куберо, Техеда, Фрэнсис — Кальво, Баррантес — Уренья

Англия: Фостер — Жонс, Кэйхилл, Смоллинг, Шоу — Уилшир, Лэмпард — Милнер, Баркли, Лаллана — Старриж

Жароҳат олганлар: Окслейд-Чемберлен (Англия)
Дисквалификация: йўқ



Хорхе Луис Пинто (Коста-Рика термаси бош мураббийи):
“Бугун бизга қийин бўлади, чунки Англия турнирдан кетма-кет учта мағлубият билан чиқиб кетишни хоҳламайди. Шундай экан, биз ҳушёр туришимиз керак”.

Рой Хожсон (Англия термаси бош мураббийи):
“Биз гуруҳдаги вазиятни ўзгартириб юборган жамоага қарши тўп сурамиз. Коста-Рика билан рақобат қила олишимизни кўрсатишимиз шарт. Кўплаб ўйинчиларга имконият бераман ва улар ишончни оқлашади деб ўйлайман”.

Қизиқарли фактлар
-   Англия жаҳон чемпионатларида ҳали кетма-кет уч марта мағлуб бўлмаган. Умуман олганда 1958 йилдан бери биринчи марта Англия гуруҳдан чиқа олмади.
-   Рой Хожсон ҳозирги жамоаси билан икки бор мағлуб бўлди. Бунгача у 1994 йилги ЖЧда Швейцария билан икки бор ютқазганди.

Х.Холиқов тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика