Latest news

23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  0 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  136 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  43 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  5 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  11

ЖЧ-2014. Колумбия - Уругвай. Превью News

ЖЧ-2014. Колумбия - Уругвай. Превью

Колумбия ва Уругвай 1/8 финал босқичида тўхтаб қолишмоқчи эмас, шу боис икки Жанубий Америка жамоасининг тўқнашуви қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.
Колумбия дастлабки икки турдан сўнг кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлишганди. Шу боис Японияга қарши аралаш таркиб билан ўйнади. Уругвайликлар эса мундиални мағлубият билан бошлди ва фақат сўнгги турда Италияни доғда қолдириб плей-оффга чиқди. Аммо битта ўйиндан иборат бўлган баҳсларда Уругвайнинг тажрибалироқ эканлиги барчага аён.



Колумбия - Уругвай
29 июнь. 01:00
Бош ҳакам
: Бёрн Куйперс (Голландия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сандер Ван Рокел (Голландия), Эрвин Зейнстра (Голландия)
Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия).

Тахминий таркиблар:
Колумбия
: Оспина — Армеро, Сапата, Йепес, Суньига — Карлос Санчес, Агилар — Куадрадо, Жеймс Родригес, Ибарбо — Тео Гутьеррес

Уругвай: Муслера — Касерес, Хименес, Годин, А.Перейра — Гонсалес, Риос, Кристиан Родригес — Лодейро — Форлан, Кавани

Жароҳат олганлар: Лугано (Уругвай)

Дисквалификация қилинганлар: Суарес (Уругвай)

Биттадан огоҳлантиришга эга: Карлос Санчес, Гуарин — Муслера, Годин, Лугано, Риос



Ўйиндан олдинги фикрлар

Хосе Пекерман (Колумбия бош мураббийи):


"Уругвайга қарши ўйинга жиддий тайёрланаяпмиз. Суарес бўладими ёки бўлмайдими фарқи йўқ, рақиб жуда кучли. Уларнинг таркибида ташвиш туғдира оладиган футболчилар етарли. Бу биз учун катта синов. Ўзимизга бўлган ишончни йўқотмаган ҳолда ғалаба сари юриш керак".

Оскар Табарес (Уругвай бош мураббийи):

"Суарес хато қилди, бироқ гуруҳдан чиқишимизда у катта роль ўйнади. Уругвай мухлислари хотиржам бўлишсин. Суареснинг кетиши бизга ёмон таъсир қилмайди. Колумбияга қарши ўйинда чорак финалга чиқиш учун барча ишни қиламиз".



Ўзаро ўйинлар:

Битта қитъа жамоалари ўзаро 38 марта тўқнаш келишган. 11 марта Колумбия, 18 марта Уругвай зафар қучган. 9 бор ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Тўплар нисбати Уругвай фойдасига: 54:43.

Бу жамоалар ўртасидаги охирги баҳс (11.09.2013) Уругвай — Колумбия 2:0 (Голлар: Кавани, Стуани)

- 1962 йилги мундиалда ушбу икки жамоа тўқнаш келишган. Уругвайнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган баҳсда Колумбия терма жамоаси дарвозасига Диего Форланнинг бобоси Хуан Карлос Корассо урган;



Қизиқарли фактлар

- Колумбия кетма-кет 10 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти. Сўнгги бор жамоа 2013 йил сентябрь ойида айнан Уругвайга имкониятни бой бериб қўйганди;

- Колумбия фақат бир марта Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида иштирок этган. 1990 йилдаги Камерунга қарши баҳсда жамоа мағлуб бўлган (1:2);

- Уругвай 2010 йилги ЖЧда Франция билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйганидан сўнг мундиалларда 8та ўйин ўтказди ва барчасида камида биттадан гол урди;

- Уругвай сафида Луис Суарес майдонга тушмаган охирги икки ўйинда ютқазиб қўйган: 2010 йил Голландияга (2:3) ва 2014 йил Коста-Рикага (1:3).


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика