Latest news

14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  1 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  1 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  5 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  2 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  5 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  10 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  4 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  5 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  4 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  5 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  10

ЖЧ-2014. Голландия – Мексика. ПРЕВЬЮ News

ЖЧ-2014. Голландия – Мексика. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун 1/8 финалдан ўрин олган ўйинлар давом эттирилади.
Форталеза шаҳридаги “Кастелан” стадионида Голландия ва Мексика ўзаро баҳс олиб боради. Яхши биласиз, бундан тўрт йил муқаддам ЖАРда ўтказилган мундиалда Голландия финалга қадар етиб бориб, якунда Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўшанда голландларга Берт ван Мервейк бош мураббийлик қилган.

Ҳозирги жамоани эса Луи ван Гаал бошқармоқда ва мутахассисларнинг айтишича, ҳар икки жамоа бир-биридан тубдан фарқ қилади. Ҳозирги жамоа мухлисларни айниқcа ўткир ҳужумлари билан ҳайрон қолдирмоқда. Голландия гуруҳ босқичида ҳаммадан кўп тўп киритган жамоа бўлди: 10та гол. Голландлар кўп гол уриши учун биринчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қилиши шарт эмас. Масалан, Чили билан ўйинни олайлик. Голландия бутун ўйин давомида тўпга 36 фоиз эгалик қилган бўлишига қарамай, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ван Гаалнинг энг асосий қуроли шундаки, жамоа ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтади.



Қизиғи шундаки, Мексика ҳам Голландия каби ҳужумга тез ўтишни маъқул кўради. Шундай экан, бугунги учрашувнинг анча қизиқарли кечиши кутилмоқда. Мигель Эррера шогирдлари Хорватия ва Мексика билан кечган баҳсларда иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашди, шунга қарамай ижобий натижага эришишди. Аммо бугунги плей-офф баҳсида барибир Голландия фаворит сифатида эътироф этилмоқда.

Луи Ван Гаал дисквалификация туфайли гуруҳдаги охирги ўйинни ўтказиб юборган Робин ван Персини бугун илк дақиқалардан майдонга туширади. Роббен, Блинд, де Врей, Найжел де Йонг гарчи алоҳида шуғулланган бўлишса-да, улар ҳам бугунги беллашувга тайёр. Мексикада эса битта йўқотиш бор. Бугунги ўйинни дисквалификация сабаб Хосе Хуан Васкес ўтказиб юборади ва унинг ўрнини Карлос Сальсидо эгаллайди.



ЖЧ-2014. 1/8 финал
ГОЛЛАНДИЯ – МЕКСИКА
Форталеза. “Кастелан” стадиони
Бош ҳакам: Предро Проэнса (Португалия)

Тахминий таркиблар

Голландия: Силессен — де Врей, Влаар, Мантинс Инди — Янмаат, де Йонг, де Гузман, Блинд — Снайдер — ван Перси, Роббен

Мексика: Очоа — Родригес, Маркес, Морено — Агилар, Эррера, Сальсидо, Гуардадо, Лаюн — дос Сантос, Перальта

Луи ван Гаал (Голландия термаси бош мураббийи):
“Мен бу ерга бир йил олдин ҳам келгандим ва ўшанда ҳаво анча иссиқ эди. Лекин намлик юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ўйинга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Менимча, об-ҳаво Мексикага ҳам ўз таъсирини ўтказади”.

Мигель Эррера (Мексика термаси бош мураббийи):
“КОНКАКАФ кучайиб бормоқда. Энди бу минтақада кучсиз футбол мавжуд дея олмаймиз. Биз энди бошқа қитъалар билан ҳам тенгма-тенг кураша оладиган савияга чиқдик. Мухлисларимиз яхши қўллаб турса Голландиядан ҳам ўта оламиз”.



Қизиқарли фактлар
-   Голландия ЖЧ гуруҳ босқичида ҳаммадан кўп гол урди: 10та
-   Мексика гуруҳ ўйинларида атиги битта гол ўтказиб юборди.
-   Мексика ўз тарихи мобайнида фақат икки марта ЖЧ чорак финалига йўл олган
-   Голландия жаҳон чемпионатларидаги охирги ўнта учрашувдан 9тасида ғалаба қозонган.
-   Арьен Роббен терма жамоада ўзининг охирги 9та ўйинида 8та гол урди
-   Робин ван Перси МТЖдаги охирги 25 учрашувида 21та гол урди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика