Latest news

21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  6 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  7 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  1 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  2 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  2 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0

ЖЧ-2014. Германия – Жазоир. ПРЕВЬЮ News

ЖЧ-2014. Германия – Жазоир. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган учрашувлар давом этади.
1 июлга ўтар кечаси Германия терма жамоаси Порту-Алегрида жойлашган “Бейра-Рио” стадионида Жазоирга қарши баҳс олиб боради. Ғалаба қозонган жамоа чорак финалга йўл олади, мағлуб бўлган томон эса уйига қайтиб кетади.

Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкин, Жазоир терма жамоаси мундиал кашфиётларидан бири бўлди. Жамоа бош мураббийи Воҳид Халилходжич қўл остида энг кучли футболчиларни тўплай олди. Қолаверса, Жазоир жой олган гуруҳни кучли деб бўлмасди, шу боис уларнинг кейинги босқичга йўл олиши у қадар шов-шув сифатида қабул қилинмади. Лекин жазоирликлар кўпчиликни ўзларига қаратгани бор гап.



Жазоир Африка вакиллари орасида кейинги босқичга йўл олган Нигерия билан бирга иккинчи жамоа бўлди. Бельгия билан кечган баҳсда Халилходжич шогирдлари ажойиб тарзда ҳимоялана олишди. Жанубий Кореяга қарши беллашувда эса улар ҳужумкор вариантни танлашди. Россияга қарши ўтган охирги ўйинда эса руслар билан тенгма-тенг ҳаракат қилишди ва якунда ўзларига керакли бўлган натижани қўлга киритишди.

Германия терма жамоаси ҳам гуруҳ баҳсларини кўтаринки кайфиятда ўтказди. Тўғри, муаммолар бўлди. Масалан, Гана билан ўйинда кутилмаган дуранг қайд этилди. Шунга қарамай, немисларни ҳеч ким танқид қилгани йўқ. Чунки улар ўз услубига содиқ қолган ҳолда ҳаракат қилишди ва охирги турда АҚШни мағлуб этишди. Яширишнинг ҳожати йўқ, Германия бу сафар ҳам фаворит ҳисобланмоқда, лекин шу ўринда Жазоирни ҳам камситиш керак эмас. Бу жамоа ҳимоядан ҳужумга тез ўта олади, қолаверса, вазиятлардан унумли фойдаланишни билади. Бу эса Германия учун муаммо туғдириши мумкин.

Айни пайтда ҳеч бир жамоада таркиб бўйича деярли муаммо йўқ. Жазоирда ҳамма ўйинчилар соғ, Германияда эса биргина Лукас Подольски жароҳат олган. Шу боис бу футболчи навбатдаги беллашувда иштирок эта олмайди.



ЖЧ-2014. 1/8 финал
ГЕРМАНИЯ – ЖАЗОИР
Порту-Алегри. “Бейра-Рио” стадиони
Бош ҳакам: Сандро Риччи (Бразилия)

Тахминий таркиблар

Германия: Нойер — Боатенг, Мертезакер, Хуммельс, Ховедес — Лам, Швайнштайгер, Кроос — Озил, Мюллер, Гётце.

Жазоир: Мболи — Манди, Алиш, Бугерра, Месба — Межани, Бенталеб — Фегули, Браими, Жабу — Слимани



Йоахим Лёв (Германия термаси бош мураббийи):
“Жазоирга қарши ўйин осон бўлмайди. Мен улар иштирокидаги баҳсларни кўриб чиқдим ва шуни айтишим мумкин, биз тажовузкор ўйин намойиш этадиган жамоага қарши кураш олиб борамиз. Кейинги босқичга чиқиш учун бор кучни ишга солишимиз даркор”.

Воҳид Халилходжич (Жазоир термаси бош мураббийи):
“Биз кичкина Жазоирмиз, лекин катта Германияга қарши ўйнаймиз. Турнирдаги тўртинчи ўйинимиз ҳаммасидан қийин кечса керак”.

Қизиқарли фактлар
-   Германия шу пайтгача Жазоирга қарши икки марта ўйнаган ва иккаласида ҳам мағлуб бўлган
-   Германия охирги учта жаҳон чемпионатида ярим финалларда иштирок этиб келмоқда. Кетма-кет тўртинчи марта чиқса жаҳон рекорди ўрнатилади.

Х.Холиқов тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика