Latest news

10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  1 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  0 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  4 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  3 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  3 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  23 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  11 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  19 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  15

ЖЧ-2014. Еттита гол урилган кечада Франция зафар қучди News

ЖЧ-2014. Еттита гол урилган кечада Франция зафар қучди

Швейцария ва Франция ўртасидаги баҳс ҳозиргача бўлиб ўтган ўйинлар орасида энг томошабопи бўлди.
Салвадордаги "Фонте-Нова" стадионига йиғилган томошабинлар нақд 7та гол гувоҳига айланишди.



Биринчи бўлимда Оливье Жиру, Блез Матюиди ва Матье Валбуэна томонидан урилган голлар баҳс тақдирини амалда ҳал қилди. Бундан ташқари Бензема 33-дақиқада пенальтидан гол ура олмади.



Иккинчи бўлимда Бензема ўз ниятига барибир эришди. Бироз ўтиб айнан Каримнинг пасидан сўнг Сиссоко бешинчи голни Швейцария дарвозасига урди. Ҳисоб ўта йирик бўлиб кетгач Отмар Хицфильд шогирдлари ҳужумкорликни оширишди. Бунинг натижасида дастлаб жарима тўпидан Дземаили, кейинроқ ўйиндан Гранит Жака тўп киритиб ҳисобни бироз қисқартиришди - 2:5. Франциянинг иккинчи йирик ғалабаси, Дешам шогирдлари деярли кейинги босқичдалар.



ШВЕЙЦАРИЯ — ФРАНЦИЯ 2:5
Салвадор. “Фонте-Нова” стадиони.
Бош ҳакам:
Бьорн Кейперс (Голландия)

Голлар: Дземаили 81, Жака 86 - Жиру 16, Матюиди 17, Вальбуэна 41, Бензема 65, Сиссоко 73.
Амалга оширилмаган пенальти: Бензема 33 (дарвозабон)

Швейцария – 1.Бенальо, 20.Журу, 13.Родригес, 5.фон Берген (4.Сендерос, 9), 2.Лихтштайнер, 10.Жака, 8.Инлер, 23.Шакири, 11.Бехрами (15.Дземаили, 46), 18.Мехмеди, 9.Сеферович (21.Дрмич, 69).

Франция – 1.Льорис, 2.Дебюши, 5.М. Сако (21.Косельни, 65), 4.Варан, 3.Эвра, 18.Сиссоко, 14.Матюиди, 6.Кабай, 8.Вальбуэна (11.Гризманн, 82), 10.Бензема, 9.Жиру (18.Погба, 63).

Огоҳлантириш: Кабай 88


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика