Latest news

19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  1 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  4 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  6

ЖЧ-2014. Эквадор - Франция. Превью News

ЖЧ-2014. Эквадор - Франция. Превью

Эквадор терма жамоаси нимчорак финал йўлланмасини ҳал этиш учун Франция қаршилигини енгиши талаб этилади.
Жанубий Американинг қолган жамоалари аллақачон навбатдаги босқич иштирокчиларига айланиб улгуришди. Бугун Швейцария очко йўқотган тақдирда Эквадорнинг ғалабаси ёки Швейцариянинг мағлубияти ва Эквадорнинг дуранги жамоага нимчорак финалда ўйнаш ҳуқуқини тақдим этиши мумкин.



Франция бугун таркибдаги баъзи етакчиларга дам бериш имкониятига эга. Дешам бунда тактик услубни эмас, фақат ўйинчиларни алмаштиради. Сахо ва Варанда кичик жароҳат борлиги боис уларнинг ўрнини Мангала ва Косьелни эгаллаши мумкин. Кабай эса 2та сариқ карточка туфайли ўйнай олмайди.



Руэда жамоасида эса бундай йўқотишлар йўқ. Жамоа ғалаба қозонса, Швейцариядан яхшироқ имкониятга чиқади. Чунки европаликлар бундай ҳолда Гондурасни йирик ҳисобда енгиши зарур бўлади. Шу сабабли Эквадор кичик сенсация юзага келтиришга ҳаракат қилади. Эннер Валенсия жамоа учун ҳал қилувчи голларни уриб бериши мумкин. Аввалги ўйинларда бунга гувоҳ бўлдик. Лекин Франция устидан ғалаба қозониш осон бўлмайди. Чунки дастлабки 2 муваффақият "учранглилар"га ўзларига бўлган ишончни кайтариб берди. Ўйлашимизча, барибир французларда ғалаба учун имконият юқорироқ.



ЭКВАДОР - ФРАНЦИЯ
01:00. Рио-де-Жанейро. "Маракана" стадиони.
Бош ҳакам
: Нумандиз Дуэ (Кот-д'Ивуар).
Тахминий таркиблар
Эквадор: Домингес - Паредес, Эрасо, Гуагуа, Айови - А.Валенсия, Минда, Нобоа, Монтеро - Э.Валенсия, Кайседо.
Франция: Льорис - Санья, Косельни, Мангала, Эвра - М.Сиссоко, Мавуба, Погба - Вальбуэна, Реми, Гризманн.
Дисквалификация: Кабай (Франция).


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика