Latest news

23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  4 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  5 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  215 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  11 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3

ЖЧ-2014. "Е" гуруҳи. Шакирига аталган кеча ёхуд Швейцария кейинги босқичда News

ЖЧ-2014. "Е" гуруҳи. Шакирига аталган кеча ёхуд Швейцария кейинги босқичда

Жаҳон чемпионатининг "Е" гуруҳи ҳам якун ясалди. Кучли жамоалар кейинги босқичга йўл олишган бўлса, икки омадсиз жамоа мусобақани эрта тугатишга мажбур бўлишди.
Бу квартетнинг сўнгги турида Гондурас - Швейцария ҳамда Эквадор - Франция жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Гондурас - Швейцария ўйини олдидан гондурасликлар кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотишганди. Швейцария эса ғалаба қозониши талаб этиларди. Гондурас учун ушбу ўйин катта аҳамиятга эга бўлмаган бўлсада, жамоа ўз мухлислари ва мундиалдан ғалаба қозониб қайтиш мақсадида чиройли ва очиқ ўйинни рақибларига таклиф этишди. Швейцария эса кўпроқ тезкор қарши ҳужумлардан фойдаланишни афзал билди. Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Жердан Шакири ўзининг кучли ва аниқ зарбаси билан учрашувдаги ҳисобни очди, 0:1.

Гондурас жамоаси ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳам ҳужумкорликни пасайтирмади ва асосий эътиборни олдинга қаратишди. Оттмар Хитцфельд жамоаси эса ўйиннинг 31-дақиқасида яна бир тўп киритишга эришди. Яна ўша тиниб-тинчимас Жердан Шакири жамоадоши Дрмичдан ажойиб пасни қабул қилиб олди ва аниқ зарбаси билан ўзининг иккинчи голини киритди, 0:2.



Иккинчи бўлимда ҳам Гондурас асосан ҳужумлар уюштирди. Лекин тўп киритиш яна швейцарияликларга насиб этди. Учрашувни юқори даражада ўтказган Жердан Шакири яна Дрмичдан тўпни қабул қилиб олди ва ўзининг аниқ зарбаси эвазига жамоасининг учинчи тўпини киритиб, учрашувда хет-трик қайд этди.
Жердан Шакирининг голлари Швейцарияни кейинги босқичга йўл олишини таъминлади.



Дидье Лешам жамоаси сўнгги тургача масалани ҳал этишганлиги учун, мураббий Эквадорга қарши ўйинда дастлабки икки турда захирада қолган баъзи футболчиларни туширди. Эквадор эса ғалаба қозониш учун бор куч-ғайратини ушбу баҳсга сарфлади. Кескин курашлар остила кечган бу учрашувда ҳеч бир жамоа гол кирита олмади. Ҳар иккала жамоада ҳам етарлича вазиятлар кузатилди, лекин тўпни дарвозага киргизадиган футболчи топилмади.  Муросасиз ўтган ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашди.



Шундай қилиб, ушбу гуруҳдан Франция ва Швейцария жамоалари кутилганидек кейинги босқичга йўл олишди.
Деярли барча гуруҳларда сенсациялар қайд этилган бўлса, бу квартетда кутилмаган натижалар кузатилмади ва олдиндан кейинги босқичга йўл олиши тахмин қилинган жамоалар ишончни оқлашди.

ЖЧ-2014. "Е" гуруҳи, 3-тур учрашувлари.

ЭКВАДОР - ФРАНЦИЯ 0:0
01:00. Рио-де-Жанейро. "Маракана" стадиони.
Бош ҳакам
: Нумандиз Дуэ (Кот-д'Ивуар).

Эквадор
: Домингез, Паредес, Гуагуа, Эрасо, Айови, Арройо (Ачилиер, 82), Минда, Нобоа (Кайседо, 89), Антонио Валенсия, Монтеро (Ибарра, 63), Эннер Валенсия.

Франция
: Льорис, Санья, Косьелни, Сахо (Варан, 60), Динь, Шнейдерлин, Погба, Матюиди (Жиру, 67), Реми, Гризманн (Реми, 79), Бензема.

Огоҳлантириш
: Эразо (83).

Четлатиш: Антонио Валенсия (50)


ГОНДУРАС - ШВЕЙЦАРИЯ 0:3
01:00. Манаус. "Амазония" стадиони.
Бош ҳакам:
Нестор Питана (Аргентина).

Голлар: Шакири (6, 31, 71)

Гондурас: Валладарес, Фигероа, Бернандез, Х.Гарсия, Паласиос, Бенгстон, Костли (Ж.Паласиос, 40), Б.Гарсия (Нажар, 77), Эспиноза, Кларос, Бекелес.

Швейцария: Бенальо, Лихштайнер, Инлер, Жака (Ланг, 77), Беҳрами, Родригез, Меҳмеди, Дрмич (Сеферович, 72), Журу, Шаер, Шакири (Жемайли, 87).

Огоҳлантириш: Ж.Паласиос (66).


"Е" гуруҳи
якуний жадвали.

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Франция32108 - 267
2Швейцария32017 - 616
3Эквадор31113 - 304
4Гондурас30031 - 8-70

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика