Latest news

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  2 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  7 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  95 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

ЖЧ-2014. Бельгия сўнгги дақиқаларда Россияни мағлуб этди News

ЖЧ-2014. Бельгия сўнгги дақиқаларда Россияни мағлуб этди

Бразилиядаги мундиалнинг 2-туридан ўрин олган яна бир ўйин ортда қолди.

Афсонавий "Маракана" стадионида Бельгия ва Россия терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.

Илк турда Бельгия Жазоир устидан иродали ғалабага эришганди (2:1). Россия эса Жанубий Корея билан дуранг (1:1) ўйнаган эди.


Учрашувнинг 20-дақиқасида Дирс Мертенснинг зарбаси ноаниқ бўлди. Бўлим сўнггида Александр Кокорин рақиб сардоридан қочиб кетга олганида ҳисоб очилиши мумкин эди.

Бельгия асосан кўпроқ ҳужум қилди, аммо узоқ вақт якуний зарба аниқ чиққани йўқ. 81-дақиқада захирадан майдонга тушган Андрей Ешенко қулай вазиятга эга бўлди, лекин унинг зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди.

84-дақиқада Эден Азарнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 



Орадан уч дақиқа ўтиб Бельгия барибир ўз мақсадига эришди. Азар тўпни ҳужумдаги шериги Дивок Оригига ташлаб берди, ёш футболчи аниқ ва кучли зарбаси билан ҳисобни очди - 1:0.

Ушбу ҳисобни сақлаб қолган Марк Вильмотс шогирдлари муддатдан олдин кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.


Бельгия – Россия 1:0
22 июнь. 21:00
Рио Де Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам
: Феликс Брих (Германия)
Ёрдамчи ҳакамлар
: Марк Борш (Германия), Стефан Лупп (Германия).
Захира ҳаками
: Карлос Вера (Эквадор)

Гол
: Ориги (87)

Бельгия
: Куртуа, Альдервейрельд, Компани, ван Бюйтен, Вермален (Вертонген, 31), Витсель, Феллаини, Мертенс (Миральяс, 75), де Брейне, Азар, Лукаку (Ориги, 57).

Россия
: Акинфеев, Козлов (Ешенко, 62), В.Березуцкий, Игнашевич, Д.Комбаров, Шатов (Загоев, 83), Глушаков, Самедов (Кержаков, 88), Каннуников, Кокорин, Файзулин.

Огоҳлантириш
: Глушаков (38), Витсель (55), Альдервейрельд (74).


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Бельгия22003 - 126
2Жанубий Корея10101 - 101
3Россия20111 - 2-11
4Жазоир10011 - 2-10

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика