Latest news

11:58"Барселона" Рэшфордни МЮдан 30 млн еврога сотиб олмоқчи  1 11:35Қойил, Саудия ҳаммасини эплаяпти  8 11:18Бугунги ўйинлар: Эрон U-23 — Ўзбекистон U-23 ва бошқалар  0 10:47Эрлинг Холанд кетма-кет олтинчи марта Норвегиянинг "Йил футболчиси" деб топилди  1 10:19Дембеле 30 миллионлик таклифни қабул қилмади. Унинг ўз талаби бор  3 09:50"Челси" "Барселона" футболчиси учун 150 миллион бермоқчи  5 09:23"Реал" футболчиси Африка Миллатлар Кубогида рекорд ўрнатди  5 08:57"Манчестер Сити" "Рома"дан ҳимоячи олиб келмоқчи  3 08:41Расман. Шаҳбоз Умаров "Бунёдкор" футболчиси  4 08:30"Машъал" етакчиларидан бири фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:59Скалони Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида: У ўзи қабул қилиши керак бўлган қарорни қабул қилсин  5 07:29U-23 Осиё кубоги. Бугун Эронга қарши ўйнаймиз  11 02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  4 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  1 02:02Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ярим финалда!  1

ЖЧ-2014. Бельгия - АҚШ. ПРЕВЬЮ News

ЖЧ-2014. Бельгия - АҚШ. ПРЕВЬЮ

Бу икки жамоа мусобақада сенсацию қилишга уринмоқда. Чорак финалга чиққан жамоа мана шу ниятига етади.
Бельгия ва АҚШ мундиалда кучли рақибларга ташвиш туғдириши олдиндан кутилганди. Бельгия гуруҳ босқичида умуман қийналмади, у қадар кучли бўлмаган квартетдаги барча ўйинларни ютди. АҚШ эса Португалия ва Гана каби жамоаларни ортда қолдирган ҳолда гуруҳдан чиқди.



Бельгия - АҚШ
2 июль. 01:00
Бош ҳакам:
Жамел Ҳаймуди (Жазоир)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Редоуане Ачик (Марокаш), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир)
Захира ҳаками:
Норберт Хауата (Таити).

Тахминий таркиблар:

Бельгия:
Куртуа — Альдервейрельд, ван Бюйтен, Компани, Вертонген — Витсель, Феллаини — Мертенс, де Брейне, Азар — Ориги

АҚШ
: Ховард — Жонсон, Гонсалес, Беслер, Бизли — Бекерман — Зуси, Жонс, Брэдли, Бедойя — Дэмпси

Жароҳат олганлар: Компани, Вермален (иккиси— сўроқ остида), Симан, Ванден Борре — Алтидор

Дисквалификация қилинган: Дефур (Бельгия)

Битта огоҳлантиришга эга: Витсель, Вертонген, Дембеле, Альдервейрельд — Жонс, Бекерман, Гонсалес



Ўйинолди фикрлар

Марк Вильмост (Бельгия бош мураббийи):


"Албатта, Бельгияни АҚШга қарши ўйинда фаворит деб ҳисобламайман. Аммо майдонда ўзимизнинг ўйинимизни кўрсатиб ғалаба қозонишга уринамиз. Жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқиш учун бор кучимиз билан ўйнаймиз".

Юрген Клинсманн (АҚШ бош мураббийи):

"Ўйинга келадиган бўлсак, унга тайёрмиз. Биз пенальтилар сериясига ҳам тайёрландик. Бундай бўлади деб аниқ айта олмайман, лекин руҳий ҳолатимиз бунга тайёр бўлиши лозим. Рақибларимиз пенальтиларни қай тарзда тепишларини ўрганиб чиқдик".

Ўзаро ўйинлар

Иккала жамоа ўзаро 5 марта тўқнаш келишган. 4 марта Бельгия зафар қучган, бир бор 1 АҚШ ғолиб чиққан. Тўплар нисбатида европаликлар устун: 8:5

Бу жамоалар ўртасидаги охирги ўйин (30.05.2013): АҚШ — Бельгия 2:4 (Кэмерон, Дэмпси — Миральяс, Бентеке-2та, Феллаини)



Қизиқарли фактлар

- Бельгия гуруҳ баҳсларида атига 4та гол урди. Плей-оффга чиққан жамоалар орасида фақат Грециянинг натижаси ёмонроқ (2та гол);

- Лорен Симандан ташқари барча футболчилар (дарвозабонлар инобатга олинмаган) Бельгия сафида майдонга тушиб бўлишди;

- Тибо Куртуа майдонга тушган ўйинларда Бельгия терма жамоаси ҳозирча умуман мағлуб бўлмаган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика