Latest news

21:25Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  4 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  0 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  8 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  1 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0

ЖЧ-2014. Барча гуруҳ таркиблари маълум бўлди News

ЖЧ-2014. Барча гуруҳ таркиблари маълум бўлди

Бразилияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 учун қуръа ташлаш маросими бошланди.
Ушбу саҳифада қуръа жараёнини кузатиб бориш мумкин бўлди.


21:00 - Маросим бошланди.
21:01- Бугун вафот этган Нельсон Манделага аталган видеоролик намойиш этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ЖАР мамлакати собиқ президенти ва Нобел мукофоти соҳиби Нельсон Мандела 96 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
21:03 - Бошловчилар Фернанда Лима ва Родриго Хилберт саҳнага чиқиб келишди.
21:04 - ЖЧ-2014га бағишланган видеоролик намойиш этилмоқда. Ундан Бразилия миллий удумлари, рақслари ва футбол ўрин олган.
21:07 - Саҳнада қўшиқчилар Алисионе ва Эмисиада қўшиқ айтишмоқда.
21:11 - ФИФА президенти Йозеф Блаттер ва Бразилия президенти Дильма Русефф саҳнада. Улар Нельсон Мандела вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут эълон қилишди. Блаттер Мандела футбол учун қилган меҳнатлари олқишларга лойиқ эканини айтганида барча йиғилганлар гулдирос қарсак чалиб юборишди.
21:20 - Экранда барча Жаҳон чемпионатларидан қисқа лавҳалар намойиш этилди.
21:25 - Амалдаги Жаҳон чемпиони Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске мундиал кубогини саҳнадаги махсус жойга қўйди.
21:30 - Ҳар бир қитъадан ЖЧга чиққан жамоалар иштирокидаги ўйинлардан лавҳалар намойиш этилди.
21:32 - Саҳнага афсонавий Роналдо чиқиб келди ва ўз фикрларини билдирди.
21:36 - ЖЧ-2014 тимсоли "Фулеко", аёллар футболидаги энг кучли футболчилардан бири Марта ва ЖЧ-1994 чемпиони Бебето саҳнага чиқиб келишди ва қисқа тарзда фикрларини билдиришди. Шунингдек уларнинг учаласи Бебетонинг машхур қўл ҳаракатини амалга ошириб беришди.
21:38 - Саҳнада раққослар гуруҳи чиқиш қилишди.
21:43 - Футбол қироли Пеле саҳанага таклиф этилди. Афсонавий футболчи ўз фикрларини билдирди.
21:44 - 2014 йилги мундиал бўлиб ўтадиган 12та шаҳарни тасвирловчи видео лавҳалар намойиш этилмоқда.
21:47 - ФИФА бош котиби Жером Вальке саҳнага чиқиб келди, демак қуръа жараёни бошланмоқда...
21:49 - Қуръа жараёнида қатнашадиган собиқ футболчилар чиқиб келишмоқда: Жефф Херст, Марио Кемпес, Фабио Каннаваро, Лотар Маттеус, Зинедин Зидан, Фернандо Йерро, Кафу, Алсидес Жижак.

ДИҚҚАТ ҚУРЪА НАТИЖАЛАРИ:
"А" гуруҳига Бразилия, Хорватия, Мексика, Камерун.
"B" гуруҳига Испания, Голландия, Чили, Австралия.
"C" гуруҳига Колумбия, Греция, Кот-д'Ивуар, Япония.
"D" гуруҳига Уругвай, Коста Рика, Англия, Италия.
"E" гуруҳига Швейцария, Эквадор, Франция, Гондурас.
"F" гуруҳига Аргентина, Босния ва Герцеговина, Эрон, Нигерия.
"G" гуруҳига Германия, Португалия, Гана, АҚШ.
"H" гуруҳига Бельгия, Жазоир, Россия, Жанубий Корея.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика