ЖЧ-2013 (U-20). Погба мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди
14 jul 2013 11:27
News
ЖЧ-2013 (U-20). Погба мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди
Франция ёшлар терма жамоаси сардори Поль Погба Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги мундиалнинг «Олтин тўп»ига сазовор бўлди.
«Ювентус» ярим ҳимоячиси мусобақа давомида иккита гол урди ва битта пас берди.
«Кумуш тўп» эса Уругвай ҳужумчиси Николас Лопесга, «Бронза тўп» Гана ярим ҳимоячиси Клиффорд Абоаджига насиб этди.
Мусобақа давомида 6та гол урган ганалик Эбенезер Ассифуага «Олтин бутса» топширилган бўлса, уругвай дарвозабони Гильермо Де Аморес «Олтин қўлқоп»га эга чиқди.
«Фейр плей» соврини эса Испания ёшлар терма жамоасига насиб этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу мундилнинг чорак финалида Францияга мағлуб бўлиб мусобақани тарк этганди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments