Latest news

02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  6 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  6 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  8 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  12 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  6 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  8 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  49 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3

ЖЧ-2013 (U-17). Диққат қилинг, Фужайрадан гапирамиз! News

ЖЧ-2013 (U-17). Диққат қилинг, Фужайрадан гапирамиз!

Бугун эрталаб бир нечта юртдошлар билан Тошкентдан БАА мамлакати сари йўлга чиққандик.
Тушга яқин БААнинг энг йирик шаҳарларидан бири Дубайга етиб келдик. Меҳмонхонада бироз дам олгач, Нодирхўжа Юлдашев иккаламиз Фужайра томон автобусда йўлга чиқдик.

Айни пайтда шаҳардаги “Фужайра” марказий стадионида Хорватия – Панама баҳсининг иккинчи бўлими давом этмоқда. Бу ўйин якунига етгач, гуруҳдан ўрин олган навбатдаги баҳс бошланади. Бунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Марокаш термасига қарши баҳс олиб боради.

Фужайрадаги стадион жуда ихчам қилиб қурилган. Мухлислар учун фақат иккита трибуна мавжуд бўлиб, дарвозалар орқасида трибуна барпо этилмаган. Шунга қарамай, стадион жуда шинамгина. Айнан футбол ўйнаш учун қурилган деб бемалол айтса бўлади.

Хорватия – Панама ўйинига ташриф буюрган мухлисларни кўп деб бўлмайди. Аксарият ўриндиқлар бўм-бўш. Аммо Тошкент вақти билан 21:00да бошланадиган Ўзбекистон – Марокаш баҳсида стадион ҳаминқадар тўлиши кутиляпти. Чунки то ўйин бошлангунча бу ерга Дубайдан ўзбекистонлик ишқибозларнинг етиб келишлари турган гап. Қолаверса, Марокаш жамоасига ён босадиган бир нечта ишқибозлар аллақачон келиб бўлишди ва стадион ташқарисида Марокаш давлат байроғини кўтарганча ўз жамоаларини олға ундашмоқда.

Боягина Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари стадионга етиб келишди. Футболимиз мутасаддиларидан Асқар Толибжонов (Терма жамоалар маркази директори) билан Фарҳод Магометов (ПФЛ бош директори) ҳам шу ерда ҳозир-у нозир ва улар ҳам вакилларимиз иштирокидаги учрашувни интиқлик билан кутишмоқда.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика