Latest news

08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  1 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  3 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  10 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  11 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  2 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  7 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  1 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  1 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  3 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  4 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  26 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0

Жазоир - Россия 1:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

Жазоир - Россия 1:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Жазоир - Россия учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Жазоир - Россия  1:1
27 июнь. 01:00
Бош ҳакам:
Жунайт Чақир (Туркия)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Баҳаттин Дуран (Туркия), Тариқ Онгун (Туркия)
Захира ҳаками:
Жоел Агуилар (Сальвадор)

ГОЛ:
Кокорин, 6 - 0:1. Слимани, 59 - 1:1.

Жазоир:
Мболи, Белкалем, Аллиш, Месба, Фегули, Брахими (Йебда, 71), Меджани, Слимани (Судани, 90),  Бенталеб, Жабоу (Гиляс, 77), Манди.

Россия:
Акинфеев, Козлов, Игнашевич, Глушаков (Денисов, 46), Кокорин, Кержаков (Канунников, 81), Березуцкий, Шатов (Дзагоев, 67), Самедов, Файзулин, Комбаров.

Огоҳлантиришлар:
Месба 39, Комбаров 56, Козлов 57, Гиляс 86, Кадамуро 90.
 

                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ

Сизлар билан бирга ўйинни Нарзулла кузатиб борди. Навбатдаги шарҳларимизда "учрашгунча". Ҳеч қачон ҳеч кимни дилини оғритманг бу футбол!

90. УЧРАШУВ ТУГАДИ! ЖАЗОИР кейинги босқичда! Россия гуруҳда қолиб кетди!

90.
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

90. Огоҳлантириш. Жазоир.
Захирада ўтирган Кадамуро

90. Ўзгариш. Жазоир.
Слимани ўрнига Судани тушди

89. КОЗЛОООВ! Боши билан тўпни даровозага йўллади, бироз ноаниқ!

89. Россия бутун жамоа билан ҳужумда, Жазоир мародонавор тарзда ҳимояланмоқда!

86. Огоҳлантириш. Жазоир.
Гиляс

83.
Россия катта куч билан олдинга ўтмоқда, тинмай қанотдан тўп узатишлар...зарба йўқ

80. Ўзгариш. Россия.
Кержаков ўрнига Канунников тушди

79.
Комбаровнинг чап қанотдан оширган тўпи ноаниқ кетди

77. Нариги ўйинда Бельгия ҳисобни очди.

75. Ўзгариш. Жазоир.
Жабоу ўрнига Гиляс тушди, кимдир биладими бозорда гилос қолдими)

73.
Фегули! Жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди, Акинфеев тўпни қайтарди

71. Ўзгариш. Жазоир. Браҳими ўрнига Йебда тушди

70. КЕРЖАКООООООООВ! Самедовдан тўпни қабул қилиб олган Кержаков дарвозага зарба берди, Раис тўпни бир амаллаб ушлаб қолди

67. Ўзгариш. Россия.
Шатов ўрнига Дзагоев тушди

66.
Кокорин дарвозабон билан тўқнашиб кетди. Футболчилар ўртасида кичик жанжал бўлиб ўтди, Чақир ҳаммани чақириб "понятка" берди

62. ЗАРБААААА! Денисов! Жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Раис Мболи қайтарди!

59. Жарима тўпидан узатилган тўпни Ислом Слимани боши билан Акинфеев дарвозасига жойлаб қўйди. Игорь тўпга чиқишда хатога йўл қўйганди - 1:1.

59. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ, СЛИМАНИ!!! 1:1

57. Огоҳлантириш. Россия.
Козлов

56. Огоҳлантириш. Россия.
Комбаров

55. Кокорин ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Хизмат доирасидан ташқарида эмуш

52.
Россиянинг ҳужумлари хавфли чиқмоқда, аммо якуний зарба қани?

51. Кержаков! Унинг жарима майдони ташқарисидан чап оёқда йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди!

50.
Жазоир бурчак тўпига эга бўлди, Акинфеев муштлари билан тўпни қайтариб юборди

48. Хавфли вазият! САМЕДООООООООВ! Қандай имконият! Кокорин билан девор услубида ўйнаган Самедов жарима майдони ичига кириб бориб дарвозага зарба берди, тўп Раиснинг елкасига тегиб майдонни тарк этди!

46.
Ҳамма қайтдими? Иккинчи бўлим бошланди.

46. Ўзгариш. Россия.
Глушаков ўрнига Денисов тушди


45+1. Дастлабки тайм тугади. Ҳозирча Россия олдинда, 15 дақиқадан сўнг барчамиз шу ерда учрашамиз

45. Бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

43.
Жазоирнинг бурчак тўпи яна хавфли чиқди. Слимани боши билан тўпни дарвозага йўллади. Акинфеев жони тўғри танлади

41. Мухлисларимиздан латифа:
Ярим кечаси гооооооооооооол деган пайтларда бошқа хонадонлардан ухлааааааааааааааа деган гаплар етиб келмоқда)

40.
Комбаровнинг амалга оширган жарима тўпини ҳимоячилар қайтаришди

39. Огоҳлантириш. Жазоир.
Жамол Месба

37. Халилходжич майдон четида қўноққа чиққан хўрозга ўхшаб туриб олиб бақириб ётибди

35. 
Браими жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди, Акинфеев ўз ўрнида

32.
Россиянинг ҳужуми. Тезкор ҳужум ноаниқ пас билан узилиб қолди, Раис тўпга эга чиқди

31.
Концертлардаги дирижёрларни кўрганмисиз? Жазоир устози ҳозир айнан шундай ҳаракатларни бажармоқда, қўллари билан уёққа, буёққа... Эктор Куперчаликмасу лекин ҳаракат бор

29. ҚОЙИИИИИИИИИЛ! Акинфееееееееев! Бурчак тўпидан сўнг Слимани боши билан тўпни дарвозага йўллади, Игорь қийин вазиятда жамоасини қутқарди!

27.
Фегули-Слимани-Брахими учлиги Россия ҳимоясига ташвиш туғдиришни бошлади. Ҳозир Капелло шогирдлари бир амаллаб ҳужумни қайтаришди.

25. ШАТОООООООООВ! Унинг ақлли зарбаси хавфли чиқди, зарба кучиз эди лекин даровзабон устидан дарвозага кетаётганди, бирозгина озгинагина ноаниқ!

23.
Фегулининг ёрилган бошидан тинмай қон оқмоқда, Жунайт Чақир шифокорларни чақириб уларга қонни артиб ташлашни буюрди

20.
Россия тўпни эгаллаб турибди ва ҳужум қилмоқда, ушбу натижа Капелло шогирдларини тўла қониқтиради

17.
Шарҳни қизиқарли қилинг дейдиганларнинг гапида жон бор. Лекинлари бор. Ҳаракат қилаяпмиз, бўлмаяптида

15.
Глушаков рақиб ҳимоячиларидан осонлик билан ўтиб жарима майдони ичига кириб борди. Бироқ ҳимоячилар барибир уни тўхтатишди

13. Байрам билан табриклаган барчага раҳмат айтиб қоламиз!

12.
Фегули икки нафар рақибни алдаб ўтди, лекин учинчи ва тўртинчига кучи етмади

9.
Жазоир гол ўтказиб юборгач табиийки олдинга ўтмоқда. Россия ҳимояланмоқда.

7.
Ўйин энди бошланмоқда. Ҳали Жазоир енгилгани йўқ, ҳали Россия тўхтагани йўқ. Демак ухлаб қолмай ўйинни кузатинг, албатта бу фақатгина таклиф

6. Чап қанотдан Комбаров тўпни жарима майдони ичига оширди. Кокорин баланд сакраб боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.



6.ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! КОКОРИН!

5.
Фегулини бошини ёришди. Ҳакам унга майдонни тарк этиб шифокорлар ёрдамини олишини айтди.

3.
Жамоалар бир бирларини ўрганишмоқда

1. ДИҚҚАТ БАҲС БОШЛАНДИ!

-
Ўйинни оқ рангли футболкаларда ўйнадиган Жазоир бошлаб беради. Россия эса қизил формада ҳаракат қилади

-
Иккала давлат мадҳиялари янграб ўтди

Тошкент вақти бўйича 27 июнь кириб келиб бўлди. Бугунги байрам билан барча ҳамкасбларимизни табриклаб қоламан!


- Иккала жамоани стадиондаги мухлислар кутиб олишмоқда.

- Яна бир бор барча барчага саломлар! Жазоир ҳамда Россия ўртасидаги баҳсда хизматингизда Нарзулла бўлади. Яқин 1 ярим соат шу ерда бўламиз.

- Учрашув соат 01:00да бошланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика