Latest news

21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хёйсен эса...  0 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  2 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  7 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  2 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  9

Жазоир Кореяга ҳеч қандай имконият қолдирмади News

Жазоир Кореяга ҳеч қандай имконият қолдирмади

Бу сафарги жаҳон чемпионати кутилган ва кутилмаган натижаларни тақдим этишда давом этмоқда.

Ушбу беллашув натижаси кимдир учундир кутилган ва яна кимдир учун кутилмаган бўлди десак муболаға бўлмайди.

Жанубий Корея терма жамоаси Россияга қарши кечган биринчи тур баҳсида ўзини анча яхши томонлама кўрсата олган ва кўпчиликни диққатини қозонишган эди. Жазоир ҳам Бельгияга етарлича қаршилик кўрсатишга интилган, аммо сўнгги паллада имконият бой бериб қўйишганди. 


Ушбу жамоаларнинг ўзаро баҳсида имкониятлар деярли тенг тақсимланаётганди. Аммо беллашувни катта иштиёқ ва куч билан бошлаган жозоирликлар кетма-кетлик билан Жанубий Корея дарвозасини ишғол этишди ва биринчи бўлимдаёқ ким кучлироқ эканлигини исботлашди. Слимани, Халлиш ва Жабоуларнинг киритган голлари таблода йирик ҳисобни келтириб чиқарди. 


Иккинчи бўлимда эса кореяликлар орадаги фарқни қисқартиришга эришишди ва қалбларида умид учқуни уйғонгандек бўлганди. Сон Хен Миннинг киритган голига Брахими яна гол билан жавоб қайтара олди ва Жанубий Корея жамоаси умидларини пучга чиқарди. Ку Жа Чол орадаги фарқни яна биттага қисқартиришига қарамай, Жазоир ишончли ғалабага эришди ва ўз имкониятларини яна қайтадан тиклаб олди.


ЖЧ-2014. “Н” гуруҳи. 2-тур 
Ж.КОРЕЯ - ЖАЗОИР 2:4
Порту-Алегри. “Бера-Рио” стадиони.
Бош ҳакам:
Вилмар Рольдан (Колумбия)

ГОЛЛАР:
Сон Хен Мин 50, Ку Жа Чол 72 - Слимани 26, Халлиш 29, Жабоу 39, Брахими 63

Жанубий Корея:
1.Жунг Сунг Рён, 3.Юн Сок Ен, 5.Ким Ен Гвон, 9.Сон Хен Мин, 10.Парк Чу Ен (Ким Шин Вук, 57), 12.Ли Ен, 13.Ку Жа Чол, 14.Хан Гук Ен (Жи Дон Вон, 78), 16.Ки Сон Ен, 17.Ли Чун Ен (Ли Кун Хо, 66), 20.Хон Жон Хо.

Жазоир:
23.Раис Мболи, 2.Мажид Бугерра (4.Эссид Бентелеб 89), 5.Рафик Халлиш, 6.Жамол Месба, 10.Софьян Фегули, 11.Яссин Брахими (Меҳди Ласен, 77), 12.Карим Меджани, 13.Ислом Слимани, 14.Набил Бенталеб, 18.Абдулмўмин Жабоу, 20.Айса Манди.

Огоҳлантиришлар:
Ли Ен , Бугерра 67, Хан Гук Ен 69.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика