Latest news

10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  0 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  0 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  4 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  10 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  4 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  8 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  4 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3

Жамшид Саидов: "Янги мавсумга тайёргарлик режаларимиз маълум бўлган" News

Жамшид Саидов: "Янги мавсумга тайёргарлик режаларимиз маълум бўлган"

Муборакнинг "Машъал" клуби навбатдаги мавсумга тайёргарликни 13 декабрдан бошлайди.
Шу ва жамоанинг навбатдаги режалари ҳақида асосий таркиб ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов айтиб ўтади.

"Келётган мавсумга белгиланган режаларимизни ишлаб чиққанмиз ва булар тайёр. Бош мураббийимиз Александр Хомяков Россиядан 10 декабрь куни учиб келади ва шундан сўнг барчаси тасдиқланади.

Режага кўра дастлабки йиғинни 13 декабрь кунидан бошлаймиз. Асосан жисмоний ҳолатни тиклашга қаратилган йиғин Янгиерда бўлиб ўтади. 15 кунлик йиғин якунининг сўнгги кунида битта назорат учрашуви билан декабрь ойидаги йиғинни якунлаймиз. Футболчиларимиз байрам муносабати билан қисқа таътилга чиқишади. 5 январь куни эса жамоа Тошкентда йиғилиб, тиббий кўрикдан ўтади" , - дейди Жамшид Саидов дастлабки режалар ҳақида.

- Таркибда қай даражада ўзгаришлар кўрамиз?


Албатта бу саволга аниқ жавобни бош мураббий беради. Мени эса шуни айтиб ўтишим керакки, биз айни вақтда ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган кўплаб футболчилар билан кейинги мавсумга ҳам шартномаларни қилиб бўлганмиз. Бу ҳам ижобий ҳолатдир. Таркибни ўзгартиравериш бу муваффақиятга олиб келмайди. Асосий таркибни сақлаб қолган ҳолда, қўшимча жамоани кучайтира олиши мумкин бўлган ёшларни жалб этамиз. Таркибда эса катта ўзгариш бўлмайди. Жамоага асосан биринчи лига ва ёшларимиздан футболчилар келиб қўшилади. Аниқ номларни айтиш қийин, боиси кўплаб футболчилар кўрикда бўлади. Энг муносибларини эса жамоада олиб қоламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика