Latest news

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

Жамшид Саидов: “Футболчиларимизга ўзларига бўлган ишонч етишмаяпти” News

Жамшид Саидов: “Футболчиларимизга ўзларига бўлган ишонч етишмаяпти”

“Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бухоро” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Жамшид Саидов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Қизил карточкага қадар деярли ўйин назоратини ўз қўлимизда ушлаб тургандик. Буни самараси ўлароқ вазиятлар содир этаётгандик. Яъни йигитлар ёмон таассурот қолдиришмаётганди. Камчиликда қолганимиздан кейин ўйинни бориши ўзгариб кетди. Футболчиларимизда ишончсизлик кузатилиб хато кетидан хатолар кузатилди. Оқибатда рақиб иккинчи голни уришга ҳам эришди. Шундан сўнг йигитларнинг ҳаракатида пасайиш кузатилди. Гарчи ўн киши бўлиб ўйнаган бўлсакда, вазиятларга эга бўлдик. Тўпни назорат қилган бўлсакда, сон жиҳатидан камчиликда ҳаракат қилиш қийин кечмоқда. Жамоа деярли барча учрашувларда гол ураётган бўлсада, муаммоларни мавжудлиги ва футболчиларда ишончни етишмаслиги ижобий натижаларни қўлга киритилишига тўсқинлик қилмоқда. Йигитлар руҳий томондан тушкун ҳолатга тушиб қолишган. Шу сабабли, бу борада бирор-бир жўяли фикр билдириш мушкул. Бунга мисол тариқасида бугунги ўйинни келтириш мумкин. Биринчи бўлиб гол урган бўлсакда, хатоларимиз туфайли ўз дарвозамиздан тўпларни олиб чиқишга мажбур бўлдик. Футбол хатолар эвазига ҳам тузилади. Кўп хатоларга йўл қўйиш салбий ҳолатларга олиб келади. Агарда 1:0 ҳисобида олдиндан бораётган вақтда иккинчи голни ура олганимизда учрашувни бориши умуман бошқа бўларди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика