Latest news

15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  0 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  6 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  13 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  5 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6

Жамшид Искандеров: "Бу ютуқ бутун "Пахтакор"ники" News

Жамшид Искандеров: "Бу ютуқ бутун "Пахтакор"ники"

Бугун ЎФФ анжуманлар залида 2014 йил якунларига бағишланган тадбир ҳамда ўтган мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими ўтказилди.
"Пахтакор"нинг истеъдодли футболчиси Жамшид Искандеров ўтган йил якунларига кўра, "Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси" деб топилди. Тадбир якунида ушбу ярим ҳимоячидан интервью олдик.

- Жамшид, авваламбор қўлга киритилган соврин билан табриклаймиз. Таассуротлар қандай?
- Жуда хурсандман. Мени энг яхши деб топишганидан мамнун бўлдим. Бу нафақат менинг, балки бутун жамоамизнинг ютуғи бўлди деб айта оламан. Ўз мухлисларимизни хурсанд қилиш мақсадида ўтган йил бир нечта яхши ўйинларни ўтказиб, олий лига чемпиони бўлдик. Шу туфайли ҳам "Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси" сифатида топилдим деган фикрдаман.

- Бу соврин қўлга киритилишида жамоадошларингиздан кимларнинг хизмати кўп бўлди деб ўйлайсиз?
- Бутун жамоанинг ҳиссаси катта бўлди дея оламан. Бу ютуқ бутун "Пахтакор"ники.

- "Пахтакорчилар"дан уч киши энг яхши бўлишди. Хусусан, Самвел Бабаян энг яхши мураббий, ўз вақтида шу жамоада тўп тепган Одил Аҳмедов энг яхши футболчи, қолаверса сиз ҳам нуфузли совринга эга чиқдингиз? Бунда қандайдир боғлиқлик борми?
- Буларнинг ҳаммаси "Пахтакор" футбол клуби олиб бораётган меҳнат самараси деб биламан.

- Сизни охирги пайтларда Сардор Рашидов билан кўп бор таққослашяпти. Бу ўзингизга қандай таъсир ўтказади?
- Бундан фақат хурсанд бўламан. Бу менга қўшимча куч бағишлайди ва янада яхши ўйнашга ундайди.

- Ким кучли эканлигини исботлашга ҳаракат қиласизми?
- Футболчилар ўртасида рақобат қанча кучли бўлса, шунча яхши. Худди Рашидов каби мен ҳам доим чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишга интиламан.

- Ўтган йилни эсга олсак, қайси учрашувлар ёдда қолди?
- Алоҳида бир ўйинни ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Менга ҳамма кўрсатган ўйинимиз, шунингдек якунда чемпион бўлганимиз ёқди. 2014 йил давомида осон ўйин бўлмади.

- "Пахтакор"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокини қандай баҳолайсиз?
- Иккита ўйиндан сўнг тўрт очкога эгамиз ва биринчи галдаги вазифа гуруҳдан чиқиш ҳисобланади. Насиб қилса, ОЧЛда ҳам мухлисларни хурсанд қиламиз.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика