Latest news

09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  2 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  4 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  11 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  12 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0

Жаҳонгир Жиямуродов: Руҳий қўрқувни тезрок енгиб ўтишим керак News

Жаҳонгир Жиямуродов: Руҳий қўрқувни тезрок енгиб ўтишим керак

Узоқ вақт Қашқадарё вилояти жамоалари шарафини ҳимоя қилган Жаҳонгир Жиямуродов кейинги фаолиятини “Бунёдкор” билан боғлади.
Жиддий жароҳати туфайли бир йилдан ортиқроқ вақт мобайнида яшил майдон ташқарисида юрган футболчига “қалдирғочлар” ишонч билдиришди. Кеча Жиямуродов “Олмалиқ” билан бўлиб ўтган назорат учрашувида ҳаракат қилди. Учрашувдан сўнг унинг янги жамоадаги таассуротлари билан қизиқдик.

- Аввало, менга нисбатан билдирилаётган ишонч учун “Бунёдкор” футбол клуби рахбарияти ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Бир ярим йил футбол ўйнамаган инсон учун мамлакат чемпионидан таклиф тушиши бу чинакамига бахтдир. Машғулотларда иштирок этиб, ўзимга бўлган ишонч ҳам ортяпти. Бунда албатта мураббийларнинг бераётган далдалари катта ёрдамлари ҳам муҳим ўрин тутмоқда, - деб гап бошлади Жаҳонгир Жиямуродов.

- Узоқ танаффусдан сўнг “Олмалиқ” клуби билан назорат учрашувида майдонга тушдингиз. Ўйин давомида ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?
- Ҳозирги пайтда менда руҳий қўрқув бор. Буни сезиб турибман. Биринчидан – жароҳатим туфайли бир ярим йиллик танаффусдан кейин эндигина майдонга қайтганим, иккинчидан – ўйин суъний майдонда ўтгани боис мени қўрқув босиб турди. Ўйлайманки, мана шундай учрашувлар орқали қўрқувни енгиб ўтиб, аввалги спорт формамни тиклаб оламан. Агар ҳаммаси яхши ўтса аввалгидан ҳам яхшироқ ўйнашим мумкин.

- “Насаф”ни тарк этиб, “Бунёдкор”га ўтиш Сиз учун оғир бўлдими?

- Тўғрисини айтсам, “Насаф” жамоаси билан хайрлашиш қийин бўлди. Боиси айнан ушбу клуб орқали элга танилдим, бир қатор совринларни қўлга киритдим. Айниқса, 2011 йили ОФК кубоги хотиралари қалбимда абадий муҳрланиб қолган. Жамоанинг жонкуяр мухлислари билан илиқ муносабат ўрнатганмиз ва ўйлайманки бу мустаҳкам алоқа кейинчалик ҳам сақланиб қолади. “Насаф”даги фаолиятимдан миннатдорман ва у ерда ўтказган дамларим учун клуб рахбариятига раҳмат дейман.

“Бунёдкор” мамлакатимизнинг етакчи клуби. Бу жамоада ўйнаш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Боз устига менинг ҳозирги ҳолатимда тушган таклифдан жуда хурсанд бўлдим. Умид қиламанки, мавсум стартигача янада яхшироқ ўйнаб, жамоа таркибида рақобатни кучайтираман.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика