Latest news

20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (LIVE)  8 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  4 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  2 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" 5:0 (матнли трансляция)  37 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  15 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

Жаҳонгир Меҳмонов: “Нефтчи”дан кетиш ҳақида ўйлаётганим йўқ” News

Жаҳонгир Меҳмонов: “Нефтчи”дан кетиш ҳақида ўйлаётганим йўқ”

Жорий мавсум “Нефтчи” сафидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган футболчи Жаҳонгир Меҳмонов қисқа фурсат ичида жамоасининг етакчиларидан бирига айланди.
Марказий ҳимоячи 26-тур якунларига кўра, рамзий терма жамоадан ўрин эгаллади. Шу боис Меҳмонов билан қисқача суҳбатлашдик.

- 26-тур якунларига кўра, “СА”нинг рамзий терма жамоасидан ўрин эгалладингиз. Бундан хабарингиз борми?
- Очиғини айтсам, буни энди сиздан эшитиб турибман. Агарда шундай бўлса, бундан хурсандман.

- Нима деб ўйлайсиз, “Андижон”га қарши ўйиндан кейин яна қайси жамоадошларингиз рамзий терма жамоага киришга муносиб эди?
- (Кулиб) Ҳамма йигитларни бўлишини истардим. Тўғриси, ҳозир бирор-бир ўйинчини ажратиб кўрсатишим қийин.   

- Чемпионатнинг сўнгги учрашуви ҳақида нима дейсиз?
- Биласиз дерби мақомидаги ўйинлар доимо қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтиб келган. Бу сафаргиси ҳам шундай бўлди. “Андижон” ҳам шу куни ижобий натижа учун жиддий курашди. Лекин бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Рақибдан ҳам кўра бизга уч очконинг аҳамияти юқори турганди. Яратганга шукур, ниятимизга етдик. Лекин олдинги чизиқда ишларимиз негадир унчалик юришмади. Яна айрми вазиятларда омад юз ўгирди.

- Шахсан ўзингиз кўрсатган ўйиндан қониқиш хосил қилдингизми?
- Учрашувнинг дастлабки 15-20 дақиқасида бироз ҳаяжон босдими ёки нимадир бўлдими тўғриси, ўйиним қовушиб кетмади. Кейинчалик эса ҳаммаси изига тушиб кетди. Менимча қолган вақтларда ёмон ҳаракат қилмадим.

- Фарғоналик мухлисларни айни дамда Меҳмоновнинг келгуси тақдири қандай кечиши қизиқтирмоқда. Саволни дангалроқ берадиган бўлсам, “Нефтчи”да қоласизми ёки...
- Насиб қилса қоламан. Ҳозир бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлмоқда. Лекин мен “Нефтчи”дан кетишни ўйлаётганим йўқ. Келаси йил жамоани юқори ўринларни эгаллашида ёрдам бермоқчиман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика