Latest news

17:35"Сўғдиёна" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  6 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  2 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  14 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7

Жаҳонгир Абдумўминов: “Уч кунлик йиғин яхши ўтди” News

Жаҳонгир Абдумўминов: “Уч кунлик йиғин яхши ўтди”

Миллий терма жамоамиз режага кўра 12-14 август кунлари Тошкентда йиғин ўтказди.

Йиғин давомида термамиз устози Миржалол Қосимов бир қатор янги футболчиларни синаб кўрди. Улар орасида “Машъал” футбол клубининг ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов ҳам бор. Абдумўминов баъзи сабабларга кўра Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнаша олмаганди. Шунга қарамай, Қосимов бу ўйинчини ҳам йиғинга чақиришни лозим топди. Йиғиннинг охирги кунида футболчилар икки таркибга бўлинган ҳолда назорат баҳсини ўтказишди. Ўйинда “Оқлар” “Кўклар” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва шу учрашувда Жаҳонгир Абдумўминов “Оқлар” сафида ҳаракат қилди. Йиғин якунига етгач, ёш ярим ҳимоячининг фикрлари билан қизиқдик.


“Уч кунлик йиғин яхши ўтди, - дейди Жаҳонгир Абдумўминов. – Бунда терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов бир нечта янги футболчиларни текшириб олди. Машғулотлар ҳам, йиғин охиридаги назорат учрашуви ҳам кўтаринки руҳда кечди. Назорат баҳсида бизнинг жамоа 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, лекин муҳими бу эмас. Асосийси барча футболчилар ўйин амалиётига эга бўлишди. Ўз ўйиним ҳақида нима дейишим мумкин? Яхшиси, бу ҳада мураббийлар, мутахассислар фикр билдиргани маъқул. Тўғри, зўр ўйин намойиш этдим дея олмайман, аммо қўлдан келганча ҳаракат қилдим. Ўйин якунига етгач, бош мураббий Миржалол Қўшоқович йиғинда иштирок этган ҳаммага раҳмат айтди ва барча футболчиларга ишонишини билдирди. Мураббийнинг айтишича, шу ойнинг охирларида терма жамоамиз яна йиғилади ва Иордания билан иккита учрашувга тайёгарликни бошлайди. Насиб қилса, Иордания тўсиғидан ўтиб, мухлисларга қувонч улашамиз”.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика