Жаҳон чемпиони Филипп Лам билан суҳбат
20 nov 2014 22:03
News
Жаҳон чемпиони Филипп Лам билан суҳбат
Германия терма жамоасининг собиқ сардори ва "Бавария" етакчиси Филипп Лам клуб расмий сайтига интервью берди.
fcbayern.de: "Бамби" мукофоти билан табриклаймиз! Соврин ҳозир қаерда турибди?
Лам: “Уйда, меҳмонхонада”.
fcbayern.de: “Бамби”, “Кумуш фахрий ёрлиқ”, Жаҳон кубоги, “Кумуш лаган”, Германия кубоги – булар сен 2014 йилда қўлга киритган совринлар! Барча титулларингни қаерда сақлайсан?
Лам: “Менда медал ва совринларни сақлайдиган алоҳида катта қути бор”.
fcbayern.de: Арьен Роббен фаолиятини якунлаганидан сўнг совринларини сақлаш учун шахсий музей очмоқчи. Сенда ҳам шунга ўхшаш режалар борми?
Лам: “Шахсий музей? Йўқ, мен бу ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Яхшиси барчасини “Бавария”нинг музейига топшираман".
fcbayern.de: Фаолиятинг давомида ўйинлардан сўнг алмашадиган футболкаларни ўзинг учун сақлаб борасанми?
Лам: “Жуда кўп футболкаларни ўзимга олиб қоламан. Баъзиларини эса яқинларим, дўстларим сўрашса, бажонидил бераман. Учрашувдан сўнг алмашган футболкаларимни кўпчилиги жовонимдан ўрин олган”.
fcbayern.de: Улар ичида сен учун энг қадрлиси борми?
Лам: “Йўқ. Мен ҳаммасини жуда қадрлайман. Асосан дўстларим билан футболкаларни алмаштирганман. Андри Оттль билан алмашган футболкам ва бошқа терма жамоада бирга ўйнаган ўртоқларимни футболкаларини йиғиб бораман”.
fcbayern.de: Филипп Лам терма жамоалар ўйинини қай тарзда томоша қилмоқда?
Лам: “Жуда эркин”.
fcbayern.de: Ойоқларни столга қўйиб...?
Лам: “Асло йўқ. Мен болаларим тарбиясини бузиб қўйишни истамайман. Шу боис, тартибли ўтираман ва оилам даврасида мириқиб ўйинни томоша қиламан”.
fcbayern.de: Германия терма жамоаси учрашувларини телевизорда кўриш қандай?
Лам: “Нормал ҳолат. Мен "немис машинаси"даги фаолиятимни тугатиш ҳақида мундиал пайтида эмас, балким ундан сал аввалроқ ўйлагандим ва қарор қабул қилинган эди. Лекин мен ҳали футболчилик фаолиятимга якун ясаганим йўқ. Мен биламан, ҳозир телевизор қаршисида футбол кўраётган бўлсамда, бир ҳафта ўтиб яна “Альянц Арена”да жонажон клубим сафида майдонга тушаман.
fcbayern.de: Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, дам олмоқдамисан?
Лам: “Ҳа, бўш кунларга эга бўлиш ёқимли бўлмоқда. Футболдан бироз чекиниб, оиламга вақт ажрата олаётганимдан хурсандман. Сўнгги йилларда фақат майдонда тўп тепиш билан банд бўлиб қолаётгандим”.
fcbayern.de: Твиттерда бир ишқибоз сенга савол йўллабди. Ўғлинг сени изингдан бориб, отасидек қанот ҳимоячиси бўлишини хоҳлармидинг?
Лам: “Менга фарқи йўқ. Унинг ўзига эркинлик яратиб бераман ва қайси касбни танлашини ўзи ҳал этади. Футбол ўйнашга мажбурлаш ниятим йўқ. Ўғлим келажакда ким бўлишини ўзи танлаши керак”.
fcbayern.de: Футболчи бўлмаганингда ким бўлардинг?
Лам: “Футболчи бўлганимдан бениҳоят хурсандман. Футболчи бўлмаганимда ким бўлишимни билмадим”.
fcbayern.de: Ёшлигингдаги сен ёқтирган ва унга ўхшашга ҳаракат қилган футболчинг ким?
Лам: “Пьер Литтбарски. Ўшанда Германия мундиал ғолиби бўлганди. Шу чемпионат мен кўрган илк жаҳон чемпионати бўлган. Айнан шу чемпионатда мен унинг ўйинларига ошно тутингандим. Умуман олганда, у билан ўхшаш жиҳатларимиз жуда кўп. Жисмоний тузилишимиз ҳам жуда яқин.Балки шу учун ҳам унга ўхшашни хоҳлагандирман”.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments