Latest news

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Жаҳон чемпионатининг 10та энг омадсиз футболчиси News

Жаҳон чемпионатининг 10та энг омадсиз футболчиси

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати тугашига ҳам саноқли кунлар қолди.
Олдинда бизни яна тўртта учрашув бизни кутиб турибди: иккита ярим финал, учинчи ўрин учун кечадиган баҳс ва финал. Бу йилги мусобақада бир нечта янги юлдузларни кашф қилдик. Шу билан бирга юлдуз ўйинчилардан баъзилари ўзларини кўрсата олишмади. Қуйида ўз имкониятидан анча паст ўйин кўрсатган 10 нафар таниқли футболчини келтириб ўтамиз.



10-ўрин. Дани Алвеш (Бразилия)
Вақт ўтмоқда. Шу билан бирга Бразилиянинг ўнг қанот ҳимоячиси Дани Алвеш ҳам қарияпти. Мухлислар унинг ўнг қанотдан ёриб киришига, ажойиб зарбаси-ю, тўпни жарима майдончаси ичига аниқ узатишига ўрганиб қолишганди. Лекин ушбу жаҳон чемпионатида Алвеш ўзини тўлиқ намоён эта олмади. Ҳатто Колумбия билан кечган чорак финал баҳсида мураббий уни захирада қолдириб, ўрнига Майконни туширди.




9-ўрин. Фред (Бразилия)
Жаҳон чемпионати якунига етай деб қолди, бироқ Фред шу пайтгача атиги битта гол урди. Мусобақадан олдин эса бразилиялик мухлислар ўзаро Фред мусобақа тўпурари бўлади дея баҳс бойлашганди. Аммо бунинг энди имкони йўқ. Маълумки, бу ҳужумчини Луис Фелипе Сколари яхши кўради ва доим асосий таркибда ўйнатиб келмоқда. Бу ҳолат қачонгача давом этаркин, кўрамиз.




8-ўрин. Стивен Жеррард (Англия)
34 ёшни қарши олган Жеррад учун “Ливерпул”даги мавсум ҳар ҳолда яхши кечди. Бироқ у ҳам жаҳон биринчилигида ўзини кўрсата олмади. Шундай бўлдики, Англия бирорта ҳам ўйинда ғалаба қозонмай ортга қайтиб кетди. Жамоа сардори Жеррард эса мусобақада кўпчиликнинг ишончини оқлай олмади.




7-ўрин. Бенуа Ассу Экотто (Камерун)
“Тоттенхэм”нинг чап қанот ҳимоячиси Бенуа Ассу Экоттодан ҳам мухлислар ёрқин ўйин кутишганди. Бироқ на футболчи, на унинг жамоаси Камерун мундиалда ўзидан илиқ таассурот қолдирмади. Умуман олганда, Экотто ҳам Алекс Сонг каби терма жамоа лагерини нохуш кайфиятда тарк этди.




6-ўрин. Херар Пике (Испания)
Голландия билан кечган даҳшатли ўйиндан кейин Херар Пике бошқа кўзга ташланмади. Эътироз йўқ, Пике дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, аммо жаҳон чемпионатида голландлар ундан осонлик билан ўтиб кетишди. Эндиликда мухлислар Пикега турмуш ўртоғи Шакира билан ёзги таътилни ажойиб ўтказишни тилашмоқда.




5-ўрин. Пепе (Португалия)
Испания чемпионатининг энг кучли ҳимоячилари учун жаҳон чемпионати ёдда қоларли бўлмади. Чунки улар ўз имкониятларидан анча паст ўйин намойиш этишди. Хусусан Пепе ҳам шулар жумласидан. Биринчи ўйинданоқ қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этиш шартмиди? Лекин Пепе буни уддалади ва жамоасини нақадар қийин вазиятга солиб қўйди.




4-ўрин. Игорь Акинфеев (Россия)
Жаҳон чемпионатида бир нечта дарвозабонлар ўзларини кўрсата олишди, лекин Акинфеев эмас. Жанубий Корея билан учрашувда Ли Кюн Хонинг зарбасини бир эсланг-а. Акинфеев қўлига олган тўпни шундоқ дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Қолаверса, Жазоир ҳужумчиси Ислам Слимани ҳам унга гол уришга муваффақ бўлди.




З-ўрин. Уэйн Руни (Англия)
Англия термаси Бразилияга кетишидан олдин матбуот Рунини роса мақтаганди, лекин у ҳам жаҳон биринчилигида оддий ўйинчига ўхшаб қолди. ЖЧ саралаш баҳсларида Руни терма жамоасининг тўпурари бўлганди, аммо мусобақанинг ўзида у атиги битта гол урди. Тўрт йил сўнгра Россияда бўлиб ўтадиган мундиалга Уэйн Руни келадими-йўқми, бу ҳозирча очиқ савол бўлиб турибди.



2-ўрин. Икер Касильяс (Испания)
Ушбу чемпионат айниқса Икер Касильяс учун даҳшатли тушга айланди. У ҳам худди Акинфеевга ўхшаб мухлислар ишончини оқлай олмади. Касильяс Голландия ва Чили билан кечган ўйинларда учта қўпол хатога йўл қўйди. Бу эса якунда мағлубиятга олиб келди. Натижада учинчи ўйинда ўз ўрнини Пепе Рейнага бўшатиб беришга мажбур бўлди.




1-ўрин. Диего Коста (Испания)
Фаолиятида биринчи бор жаҳон чемпионатида қатнашган Диего Коста боши эгик ҳолда мусобақани тарк этди. Ундан умид катта эди, ҳатто мураббий ҳам Торресни захирада қолдириб, Костага ишонч билдирди. Лекин у тушган дастлабки икки баҳсда Испания мағлуб бўлди. Австралияга қарши охирги беллашувда эса Давид Вилья билан Фернандо Торрес ҳаммасини уддалади. Бу пайтда Коста ортга қайтишга ҳозирлик кўраётганди.

Х.Холиқов тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика