Latest news

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  3 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  5 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  102 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Жаъфар Ирисметов: “Тожиев, Шодиев? Яхшиси мураббийларнинг ўзи танласин” News

Жаъфар Ирисметов: “Тожиев, Шодиев? Яхшиси мураббийларнинг ўзи танласин”

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” марказий стадионида Иордания терма жамоасига қарши синов-назорат баҳсини ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Шу муносабат билан таниқли собиқ ҳужумчи Жаъфар Ирисметов билан мазкур учрашув ҳақида суҳбатлашдик.

- Жаъфар ака, ўйлаймизки, кеча МТЖмизни ўйинини кўрган бўлсангиз керак. Шундай бўлса, аввало ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ҳа, албатта кўрдим. Ўйин тўғрисида нима деса бўлади, бу каби учрашувлар доимо фойдалидир. Айниқса ёш ўйинчиларни синаб кўришда жуда асқотади. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмагандек туюлди назаримда. Бу нарса кўпроқ, янги қуриб борилаётган таркиб билан боғлиқ бўлса керак. Иккинчи таймда эса устунлик тўлиқ терма жамоамизнинг томонига ўтди. Якунда ҳисоб ҳам шунга яраша биз учун қониқарли якун топди.

- Фарҳод Тожиев ва Воҳид Шодиев. Кечаги ўйиндан келиб чиқиб, собиқ ҳужумчи сифатида айтингчи, Инчеонга уларнинг қай бири борса кўпроқ фойдаси тегади?

- Менга қолса, уларнинг иккиси ҳам боргани маъқул. Чунки бир хил савияда ўйнашади.

- Лекин танлаш имконияти битта?

- Нега...?

- Чунки қолган икки ўринга Ислом Тўхтахўжаев билан Фозил Мусаев номзоди деярли аниқ бўлиб улгурган.

- Ҳа. Ундай бўлса, танлаш имкониятини бош мураббийга қўйиб берамиз.

- Барибир бу борада шахсий фикрингизни айтмадингиз?

- Ҳозир сизга қайсидир ўйинчини кўрсатиб, иккинчи ўйинчини ранжитиб қўйишни истамайман. Уларнинг иккаласи ҳам боришга ҳақли.

- Олий лигада улардан бошқа яна қайси ҳужумчиларни бу борада кўрсатган бўлардингиз?

- Тўғриси, ҳозир аввалгидек кучли ҳужумчилар камайиб кетган. Жуда ҳам саноқли.

- “Машъал” ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоевнинг ўйинини кузатиш имкони бўлдими?

- Йўқ, шу кунгача ҳеч кўрмадим. Лекин уни голлар уриб келаётганини биламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика